Наманганда 36 нафар ёш O‘zLiDeP сафига қўшилди

06.11.2018, 11:35

Наманганда 36 нафар ёш  O‘zLiDeP сафига қўшилди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Наманган муҳандислик технология институти билан ҳамкорликда “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида мулоқот ўтказди.

Мулоқотда партия ҳудудий ташкилотларига сиёсий жиҳатдан етук, замонавий фикрлайдиган ёшларни сиёсий жараёнларга кенгроқ жалб этиш, улардаги билим ва кўникмаларни янада ошириш лозимлиги таъкидланди.

 –Лойиҳанинг мақсади кадрларга бўлган эҳтиёжни қондиришдан иборат, – дейди  O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши бўлим мудири Абдулаҳад Алимбаев. – Шу боисдан, олий ўқув юртлари битирувчиларидан кадрлар захирасини шакллантириб, уларни босқичма-босқич раҳбарлик лавозимларга тайёрлаб бориш, ёш истедод эгаларини  қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.

Тадбирда партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 36 нафар ёшлар орасидан салоҳиятли, билимли ва ташаббускор талабалар партия кадрлар заҳирасига олинди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1179
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+