O`zLiDePда сиёсий ўқувлар бошланди (+видео)

04.12.2017, 09:17

O`zLiDePда сиёсий ўқувлар бошланди (+видео)

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳудудий Кенгашлари Cиёсий таълим маркази раҳбарлари, Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудирлари ҳамда Матбуот хизмати котиблари малакасини оширишга қаратилган 6 кунлик ўқув-семинарлари бошланди.

Унда Президентимизнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасидан келиб чиқадиган O`zLiDePнинг асосий вазифалари, “2017 – 2021  йилларда   Ўзбекистон  Республикасини янада  ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони мазмун-моҳияти ва унинг ҳаётга тадбиқ этилиши ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ижро этилишида партиянинг иштироки каби масалаларга алоҳида этибор қаратилади.

Шунингдек, семинарларда замонавий, илғор педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда партиявий йўналишлардан келиб чиқиб, PR  технологиялардан фойдаланиш усуллари, тадбир ва ўқув семинарларини ташкил қилиш методикаси, сиёсий тадбирларни ОАВда ёритишнинг асосий жиҳатлари мавзуларида малакали соҳа вакиллар томонидан амалий машғулотлар олиб борилади.

Семинарлар юзасидан вилоятлардан ташриф буюрган фаолларимизнинг фикр-мулоҳазаларини видеошарҳлар орқали эътиборингизга ҳавола этиб борамиз. Бизни кузатишда давом этинг.

O'zLiDeP матбуот хизмати.

 

 

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    2249
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+