ЎзМУнинг 150 нафар талабаси O‘zLiDePга аъзо бўлди

20.11.2018, 17:32

ЎзМУнинг 150 нафар талабаси O‘zLiDePга аъзо бўлди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ва Ёшлик талабалар шаҳарчаси Кенгаши ҳамкорлигида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Тадбиркор ёшлар – O‘zLiDeP билан” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Тегишли соҳа вакиллари, партия шаҳар Кенгаши ходимлари, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этган тадбирда сиёсий партиялар фаолияти, айниқса, O‘zLiDePнинг жамиятдаги тутган ўрни ва роли, дастурий мақсад ва вазифалари ҳақида маълумотлар берилди. 

– Ёшларимиз келажагимиз пойдевори, – дейди O‘zLiDeP Ёшлик талабалар шаҳарчаси Кенгаши аппарат раҳбари Нилуфар Зокирова – Шу боис, мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мақсад эса битта – ёшларнинг ўз иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқаришларига кўмаклашиш ва ҳар жиҳатдан етук, ташаббускор ёшларни тарбиялаш.

Тадбирда сўз олган талабалар O‘zLiDeP фаолиятига оид энг сўнгги янгиликларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мунтазам кузатиб боришларини айтиб, партиянинг амалий ишларини юксак баҳоладилар.

– Болаликдан тадбиркорлик фаолиятига қизиқаман. Шу боис, O‘zLiDePни танладим. Чунки ушбу партия ёшларни қўллаб-қувватлаб, уларга ўз бизнесини йўлга қўйишларига кўмаклашганига кўп маротаба гувоҳ бўлганман, – дейди Ўзбекистон Миллий университети талабаси Робия Алавиддинова. – Энди партия кўмагида тадбиркорлик фаолиятимни бошлаб, тенгқурларимни бандлигини таъминлашга қарор қилдим.

Тадбир сўнггида O‘zLiDePга аъзо бўлиш истагини билдирган 150 нафар талабаларга партия аъзолик гувоҳномаси топширилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур университетнинг 137 нафар талабаси партия сафига қабул қилинган эди.

Муроджон  ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1416
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+