Каттақўрғонлик депутатларимиз Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи ҳисоботидан қониқди

23.11.2018, 17:26

Каттақўрғонлик депутатларимиз Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи ҳисоботидан қониқди

Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Давлат хизматлари маркази Каттақўрғон туман бўлими бошлиғи Б.Рустамовнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, туманда 2018 йил 14 ноябрь ҳолатига кўра, жами 2581 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Шундан 887 та юридик шахслар, 39 оилавий корхона, 1896 та фермер хўжаликлари, 4982 та якка тартибдаги тадбиркорларни ташкил этади.

Б.Рустамовнинг айтишича, туман давлат хизматлари маркази томонидан жорий йилнинг 10 ойида жами 307 юридик шахслар, шундан 139 МЧЖ, 11 хусусий корхона, 148 фермер хўжалиги, 10  оилавий корхона ҳамда  869 та ЯТТлар давлат рўйхатидан ўтказилган.

–Шу йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида Марказимиз орқали тадбиркорлик субъектларига жами 16 минг 888 та давлат хизматлари кўрсатилди, –дейди Б.Рустамов. Шундан 371 инженерлик-коммуникация тармоқларига уланиш, 3 қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда рухсатнома, 21 юридик шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш, 19 турар жойни нотураржой тоифасига ўтказиш, 14 дори-воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш ва бошқа хизматларни ташкил қилади.

Йиғилишда шунингдек, туманда тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришда амалга оширилаётган ишлар натижасида соҳага қизиқиш билдираётган ёшлар сони кундан кунга ортиб бораётгани таъкидланди.

Йиғилиш сўнггида кун тартибидаги масалалар юзасидан O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1086
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+