Меҳр-мурувват ва эзгулик улашиб

03.12.2018, 18:06

Меҳр-мурувват ва эзгулик улашиб

Саҳоват ва меҳр-мурувват кўрсатиш халқимизга хос фазилатлардан саналади. Шу боис, 3 декабрь “Халқаро  ногиронлар куни” муносабати билан жойларда хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда.

O’zLiDeP ҳудудий Кенгашлари, хусусан, Наманган шаҳар, Мингбулоқ ва Косонсой туман Кенгашларида ҳам ушбу тадбирлар кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

– Мақсадимиз оз бўлсада уларга қувонч улашиш, – дейди Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Феруза Джалалова. –Меҳр улашиш акциясида Наманган шаҳри Оромгоҳ дахасидаги 20га яқин ижтимой ҳимояга муҳтож оилалар,  ногиронлар ва 10 дан ортиқ якка тартибда таълим олаётган болалар ҳолидан ҳабар олинди. Уларга озиқ-овқат махсулотлари, ўқув қуроллари, юмшоқ ўйинчоқлар тарқатилди.

–Ҳукуматимизга минг раҳмат, ҳамиша биздан меҳр-мурувватини аямайди, – дейди Турсунхон Абдухомидов. –Мана бугун депутатимиз Олимжон Мавлонов бошчилигида бир гуруҳ партия фаоллари уйимизга келиб, менга ногиронлик аравачаси совға қилишди. Энди ўзим эркин кўчада айлана оламан.

Эслатиб ўтамиз, бу каби хайрия тадбирлари вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилмоқда.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1792
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+