Конституциямиз – тинч, осуда, эркин ва фаровон ҳаётимиз гаровидир
06.12.2018, 16:36
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишлаб “Конституция – бахтимиз қомуси” шиори остида тадбир ташкил этди.
Тадбирда Конституциямизнинг демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида атрофлича фикр алмашилди.
– Бахтимиз қомуси ҳисобланмиш Конституциямизда инсон манфаатлари энг олий қадрият ҳисобланади, – дейди O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши бўлим мудири Абдулатиф Раҳмонов. – Ундаги ҳар бир модда бугунги тинч, осуда, эркин ва фаровон ҳаётимиз гаровидир.
Тадбирда Бош Қомусимиз миллий қонунчилигимизни тартибга солувчи ҳуқуқий механизмларни яратишда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.
Эркин АҲМЕДҲОДЖАЕВ,
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши
БПТ билан ишлаш гуруҳ раҳбари
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDeP делегациясининг Хитойдаги навбатдаги учрашуви
10.05.2024, 16:44
-
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинмоқда
09.05.2024, 16:19
-
Сабр-бардош ва фидойилик тимсоли
09.05.2024, 13:21
-
Хитой элчиси билан учрашув
08.05.2024, 19:36
-
O‘zLiDeP делегацияси Хитойга жўнаб кетди
08.05.2024, 19:31
Билдирилган фикрлар
Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-12-07 19:14:06
Асосий Қонунимизни ўрганиш, уни тарғиб қилиш, моҳиятини янада чуқурроқ ўрганиш-ҳар бир фуқаромизда ҳуқуқий саводхонликнинг ошишига, ўз ҳуқуқ ва бурчларини янада теранроқ англашда муҳим аҳамият касб этади.