80 ёшли Зубайдулла ота Самарқанднинг энг фаол томорқачиси деб топилди

14.12.2018, 18:09

80 ёшли Зубайдулла ота Самарқанднинг энг фаол томорқачиси деб топилди

Каттақўрғонлик 80 ёшли Зубайдулла Мирзаев 12 сотих ердан йилига 5 маротаба ҳосил олиб, 100 млн. сўм даромад кўради. Ҳозир қаҳратон қиш бўлишига қарамай, отахоннинг ҳовлисидаги кўкатлар бозорбоп бўлиб етилган.

– Томорқамдаги редискаларни октябрь ойида экканман. Янги йил байрамигача сотиб, январда ўрнига яна кўкат экаман, – дейди З.Мирзаев. – Март ойидан, октябргача икки маротаба бодринг экиб, ҳосилини бозорга чиқардик. Ишни кўзини билсангиз, ер билан тиллаша олсангиз,  томорқадан 4 фаслда ҳам ҳосил олиш мумкин. 

Отахон 60 йилдирки,  деҳқончилик билан шуғулланади. У ер билан тиллашиш сирларини нафақат фарзандларига балки қўни-қўшни, маҳалладошларига ўргатишдан чарчамайди.

Отахон жорий йилда O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан эълон қилинган акциянинг “Энг фаол томорқачи” номинацияси ғолиби бўлган эди. Йил якуни бўйича ҳам 80 ёшли Зубайдулла ота вилоятда “Йилнинг энг фаол томорқачиси” деб топилди.

–Томорқасида ўзи ва фарзандлари учун иш ўрни яратиб, оиласи фаровонлиги, юртимиз дастурхони тўкин-сочинлигига ҳисса қўшаётган юртдошларимизга қанча ҳурмат-эҳтиром кўрсатсак, шунча кам, – дейди O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири Қодир Шойимов. – Бизнинг партиямиз бундай тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш тарафдори. Шу боис, Зубайдулла отанинг томорқачилик мактабини Самарқанд вилоят бўйлаб оммалаштирмоқчимиз.  

Қишлоқ ходимлари куни муносабати билан З.Мирзаев хонадонида бўлган O‘zLiDeP фаоллари отахонга партиянинг эсдалик совғаларини топширди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
БПТ Томорқа
  • Кўрилди
    1530
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-12-14 19:18:57

Зубайдулло отанинг бу каби ишлари ҳаммамизга, биринчи галда, томорқаси бор бўлатуриб, ҳаётдаги етишмовчиликлардан нолийдиган инсонлар учун ибрат бўлмоғи лозим. Зеро яхшидан боғ, ёмондан от қолар экан. Отахонга узоқ умр, мустаҳкам соғлик тилаймиз!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+