Наманганлик фермерларга Президентимиз маърузаси мазмун-моҳияти тушунтирилди

20.12.2018, 16:15

Наманганлик фермерларга Президентимиз  маърузаси мазмун-моҳияти тушунтирилди

Аввал хабар қилинганидек, шу кунларда O‘zLiDeP ҳудудий Кенгашлари томонидан Президентимизнинг Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузаси мазмун-моҳиятига бағишланган турли тадбирлар ва давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири партия Наманган вилоят Кенгаши томонидан Наманган шаҳри, Чортоқ ва Мингбулоқ туманларида ташкил этилди.         

Мазкур тадбирларда Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар  Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, тадбиркор ва фермерлар иштирок этишди.

– Маърузада инвесторлар учун кенг шароит яратиш, инфляция даражасини пасайтириш, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича олдимизда турган муҳим вазифалар баён қилинган, – дейди “Бахтиёр Абдусаломович” фермер хўжалиги раҳбари Бахтиёр Қодиров. – Очиғи, бундан жуда хурсанд бўлдик. Сабаби, Мингбулоқ туманимизда кейинги йилдан бошлаб туркиялик ишбилармонлар билан ҳамкорликда кластер асосида пахта етиштириш йўлга қўйилади. Бу эса хорижий инветорлар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш имконини беради.

Маълумот учун, Мингбулоқ тумани вилоят пахта режасини 3/1 қисмини беради. Шу боис, туман жорий йил вилоятда давлатга пахта сотиш режасини биринчи бўлиб бажарди.

Рустамжон ҲАКИМОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1386
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+