O‘zLiDeP – ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлайди
24.12.2018, 10:08
O‘zLiDeP Қўшкўпир туман Кенгаши ҳудуддаги Политехника ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида “O‘zLiDeP – ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлайди” мавзуида давра суҳбати ташкил этди.
Тегишли соҳа вақиллари, партия туман Кенгаши ва туман ИИБ ходимлари иштирок этган тадбирда ёшларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун кенг шароитлар яратиш ва уларни турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
–Жорий йилнинг декабрь ойи ҳолатига кўра, туманимиздан 48 нафар ёш коллежни тамомламай хорижга чиқиб кетган, – дейди туман ИИб ходими У.Қурбонов. –Ҳозир улар қандай иш билан банд, нима билан шуғулланяпти бизга маълум эмас. Шу боис, ҳозирда жойларга чиқиб, ёшлар билан юзма-юз мулоқот қиляпмиз, уларни қизиқишларини ўрганяпмиз.Мақсад битта, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, бандлигини таъминлаш, ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш.
Тадбирда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларга ўз бизнесларини бошлашлари учун зарур тавсиялар, кўрсатмалар берилди.
Руслан РАХИМОВ,
O‘zLiDeP Қўшкўпир
туман Кенгаши
аппарат раҳбари
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Билдирилган фикрлар
Faxriddin 2019-01-07 19:32:07
Avto moyka
Faxriddin 2019-01-07 19:30:55
Avto moyka ochmoqchiman
Faxriddin 2019-01-07 19:30:51
Avto moyka ochmoqchiman