O‘zLiDeP фаоли кейинги йилдан бошлаб маҳсулотларини хорижга экспорт қилмоқчи

24.12.2018, 17:11

O‘zLiDeP фаоли кейинги йилдан бошлаб маҳсулотларини хорижга экспорт қилмоқчи

Президентимиз жойларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида 13 декабрь куни Қашқадарё вилоятига ташрифи воҳа аҳлини эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлади. 

– 2016 йилда “Муборак иссиқлик электр маркази” ёнидаги ташландиқ ҳудуддан 2 гектар ер олиб, иссиқхона барпо этган эдик, –дейди “Азиз Агро Транс Файз” МЧЖ раҳбари, O‘zLiDeP фаоли Қобил Ғуломов. – Ҳозирда иссиқхонамизда 100 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Жорий йилнинг сентябрь ойида иссиқхонамизда помидор ва бодринг кўчатларини ўтказдик. Кейинги йилдан бошлаб маҳсулотларимизни хорижга экспорт қилишни режалаштиряпмиз. Президентимизнинг корхонамизга ташрифи ва фаолиятимиз ривожлантириш бўйича берган тавсиялари бизни ниҳоятда руҳлантирди, кучимизга-куч, ғайратимизга-ғайрат қўшди.

Ташриф чоғида Президентимиз иссиқхонани янада кенгайтириш, экспорт хажмини ошириш, аҳолини доимий ва мавсумий иш ўринлари билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Аҳоли фаровонлигини ошириш учун иссиқхоналар тармоғини янада кенгайтириш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Энди берилган топшириқлар ижросига киришиб, иссиқхоналарни кенгайтирмоқчимиз. Беш гектар майдонда лимонарий, 10 гектар чўл майдонида эса боғ яратмоқчиман.

 O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1248
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шахноза Муродова Боғебековна 2018-12-26 14:16:09

O‘zLiDeP фаоли Қобил Ғуломовга омадлар тилаган ҳолда ҳозирда иссиқхоналарида юз нафардан ортиқ ишчи ходимлар меҳнат қилаётган бўлса, бундан кейинги ишларида иссиқхоналари янада кенгайиб, минг нафар ишчи ўрин яратишларига тилакдошман.


Олимова Наргиза2018-12-26 12:57:29

10 гектар чўл майдони боғга айлантирладиган бўлса, тадбиркорлик жиҳатидан ҳамда экологик жиҳатдан ҳам жуда катта фойдали ишга қўл урилар экан. Фақат ният бўлиб қолиб кетмаслигини тилаб қоламан, чунки бу жуда ҳам Муборакликлар учун муҳим аҳамият касб этади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+