O‘zLiDeP депутати кўмагида 85 хонадон ичимлик суви билан таъминланди

08.01.2019, 17:26

O‘zLiDeP депутати кўмагида 85 хонадон ичимлик суви билан таъминланди

Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Авазбек Пайғамов халқ ишончини қозонган депутатлардан. Боиси, халқ ноиби аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ошириш, партия дастурий мақсадларини аҳоли орасида тарғиб қилишда алоҳида жонбозлик кўрсатяпти.

Масалан, яқинда А.Пайғамов ўз маблағи ҳисобидан Ўзбекистон тумани, “Катта Қайнар” МФЙда жойлашган Бирлашган кўчасида яшовчи 85 хонадон учун 1 километрдан ортиқ узунликдаги ичимлик суви тармоғини тортиб берди.

– Кўп йиллардан буён ичимлик суви муаммосидан азият чекамиз, – дейди шу ҳудудда яшовчи З.Олтмишев. – Шу боис, мазкур масала юзасидан ўзимиз ишонч билдириб сайлаган депутатга мурожаат қилдик. Қарабсизки, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай халқ вакили ўз шахсий маблағи ҳисобидан 1000 метрдан кўпроқ узунликдаги ичимлик суви тармоғини тортиб берди. Бунинг учун депутатдан миннатдормиз.

Таъкидлаш керак, А.Пайғамов шунингдек, ички йўлларни асфалтлаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, бандликни таъминлашдек хайрли ишларга ҳам бош-қош бўлиб келаётир.

 O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    477
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Нафиса Султонхонова2019-02-05 16:24:00

манашундай депутатларнинг сафи ошиб бораверсин. халқни ишончини қозонган дуосини олган депутатнинг омади келаверади. Омад ёр бўлсин.


Bahodirjon 2019-01-13 01:31:35

SHunday iymoni but, pok vijdonli halq noiblari ko‘paysin ilohim!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+