O'zLiDeP фракцияси томонидан 113 та депутат сўрови юборилди

09.01.2019, 15:27

O'zLiDeP фракцияси томонидан 113 та депутат сўрови юборилди
Парламент қуйи палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси томонидан оммавий ахборот воситалари учун брифинг ташкил этилди.
 
Брифингда таъкидланганидек, фракция аъзоларидан иборат депутатлар 14 ҳудудда фаолият олиб борди. Тасдиқланган жадвалга асосан ҳудудий комиссиялар томонидан 50 та туман ва шаҳарларга чиқишлар ташкил этилди. Шу билан бирга, жойларда олиб борилаётган ишлар самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида тегишли туман (шаҳар) ва вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”га киритилган тадбирларнинг бажарилиши устидан парламент ва депутатлик назорати амалга оширилди.
 
Қонун ижодкорлиги фаолияти самарадорлигини яхшилаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида 2018 йилда 12 та қонун лойиҳаси қонунчилик ташаббуси асосида киритилди. Парламент назоратини амалга ошириш ҳам сифат жиҳатдан ўзгарди. Ўтган даврда фракция ташаббуси билан “ҳукумат соати” доирасида 14 та эшитув ўтказилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг республика аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминланиши ҳамда ичимлик сувини тежамкорлик билан ишлатиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ҳудудларда аҳоли бандлиги масаласида йўл қўйилаётган расмиятчиликларни бартараф этиш, аҳолини иш билан таъминлаш ҳамда меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талабни ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахборотлари эшитилди.
 
“Ғўзада кафолатли ҳосил яратиш зарбдор ойлиги”, “Ҳосилга-ҳосил қўшиш долзарб икки ойлиги”, “Yoshlar – kelajagimiz”, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурлари ижроси, “Ўзбекистон аҳолисининг соғлом овқатланиши ҳолатини ўрганиш” ҳамда ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш каби тадбирларнинг бажарилиши устидан парламент ва депутатлик назорати амалга оширилди.
 
Брифингда фракция аъзолари томонидан турли вазирлик, идора ва ташкилот раҳбарларига 113 та депутат сўрови юборилганлиги қайд этилди.
 
Тадбир давомида фракция фаолияти давомида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
  • Кўрилди
    1171
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+