O‘zLiDeP Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан учқўрғонлик ёшлар ўртасида чим устида хоккей мусобақаси ташкил этди

12.01.2019, 14:11

O‘zLiDeP Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан учқўрғонлик ёшлар ўртасида чим устида хоккей мусобақаси ташкил этди

O‘zLiDeP Учқўрғон туман Кенгаши 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабат билан тумандаги 20-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатида ёшлар ўртасида чим устида хоккей мусобақаси ташкил этди.

Унда тумандаги 20-ДМИ, Наманган спорт ўйин турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактаби ҳамда 5-БЎСМ ўқувчиларидан иборат 10 жамоа ўзаро беллашди.

– Бўлғуси ватан ҳимоячиларини ҳар томонлама соғлом, жисмоний ва руҳий жиҳатдан чиниқтиришда бу каби мусобақалар катта аҳамиятга эга, – дейди вилоят ҳаккей федерацияси раҳбари Носиржон Давронов. –Шу мақсадда ташкил этилган мазкур мусобақа эса ёшларни маънавий етук, жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялашда муҳим омил бўлади.

Мусобақа якунида шунқорлар жамоаси 1-ўрин, ёш чемпиёнлар жамоаси 2-ўрин,  янги юлдузлар жамоаси  эса 3-ўринни қўлга киритишди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1269
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+