O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратади
22.01.2019, 21:01
O‘zLiDeP Бекобод шаҳар кенгаши 9-умумий ўрта таълим мактабида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” фаолиятининг устувор вазифалари” мавзуида тадбир ўтказди.
Тадбирда 2018 йилда партия “Аёллар қаноти” хотин-қизларнинг ижтимоий шароитини яхшилаш, жамиятдаги мавқеини ошириш, ўз бизнесларини йўлга қўйиш, уларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга қаратилган кўплаб партиявий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этгани таъкидланди.
– Давлатимиз раҳбари парламентга қилган Мурожаатномасида аҳоли ўртасида онкологик касалликлар кўпайиб бораётганини алоҳида таъкидлади, – дейди O‘zLiDeP Бекобод шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Н.Яхъяева. – Сабаби, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами тиббий текширувлардан ўтишга қийналади. Бу эса оддий касалликларни ҳам жиддий тус олиб кетишига сабаб бўлади. Шу боис, партиямиз кўп йиллардан буён аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, аёлларнинг саломатлигини муҳофаза қилишга жиддий эътибор қаратиб келмоқда.
Тадбирда Мурожаатномада белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёлларни иш билан таъминлашга қаратилган қатор истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиши таъкидланди.
O‘zLiDeP Тошкент вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Ангреннинг энг фаол ишбилармони аниқланди
07.05.2024, 16:52
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
Фикрингизни қолдиринг