Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари

12.03.2019, 10:13

Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши, туман хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими билан ҳамкорликда “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Сирдарё тиббиёт коллежида ташкил этилган тадбирда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифатини ошириш, чақалоқлар ва болалар ўлимини камайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

“Вилоятимизда хотин-қизлар манфаатларини ҳимоялаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлаш ишлари доимий эътиборда. Бироқ, бугунги кунда миллий анъана ва қадриятларимизни менсимаслик, урф-одатларимизга зид ҳолатлар оилавий муносабатларга путур етказмоқда. Буни айрим ёшларнинг никоҳ масаласига юзаки ёндашаётгани, фарзанд тарбия-сига бепарволиги, ота-оналик бурчи ва масъулиятини чуқур англамаслигида кўриш мумкин”, – дейди O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши бўлим мудири Сабоҳат Бабаева.

Мутахассисларнинг фикрича, қизларнинг 16-18 ёшларда она бўлиши жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. Кўп ҳолларда бундай ёшдаги қизларнинг соғлом фарзандни дунёга келтиришида турли муаммолар келиб чиқади. Энг ёмони, қизларнинг жисмонан ва руҳан оналикка тайёр бўлмасдан оила қуриши кўпинча туғруқ жараёнида ўлим хавфи ортишига сабаб бўлади.

Тадбирда айрим ота-оналарнинг орзу-ҳавасга берилиб, қизларни эрта турмушга узатиш муаммоси мавжудлиги айтиларкан, бундай ҳолатларни олдини олиш бўйича ота-оналар билан тушунтириш, тарғибот ишлари олиб бориш лозимлиги таъкидланди.

 O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1783
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+