Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида қишлоқ хўжалиги муҳим ўринга эга

12.12.2017, 15:25

Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида қишлоқ хўжалиги муҳим ўринга эга

Бегали МУҲАММАДАМИНОВ,

Фарғона вилояти, Бувайда туманидаги “Ибрат зар замини” фермер хўжалиги раҳбари:

Истиқлол йилларида мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилди, мулкчиликка кенг йўл очиб берилди ва хусусий тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракати ривожланди. 

Президентимизнинг 2017 йил 9 декабрь куни Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни”га бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқида, ёш фермерлар ҳақида фикр билдирди. Хусусан, мамлакатимизда фермерлик ҳаракатини ривожлантириш натижасида кейинги йилларда 160 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари шаклланиб, улар бугунги кунда 10 дан ортиқ йўналишларда самарали фаолият юритаётгани, 12 мингдан зиёд фермер хўжалигига 30 ёшгача бўлган ёшлар раҳбарлик қилаётгани таъкидланди. Фермерлик ҳаракатида ёш раҳбарларнинг фаол иштирок этиши, инновацион техникаларни кенг жорий қилиш – самарадорликни оширди. Замонавий билимга ва мустақил фикрга эга бўлган ёшлар фермерлик ҳаракатини ривожлантиришда замон талаблари ва чет эл тажрибасидан фойдаланиб, юқори ҳосил олишга эришмоқдалар.

 Ниёзали БЕРДИМУРАТОВ,

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги “Туроб Бердимуродов” фермер хўжалиги раҳбари:

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрам сифатида нишонланиши мен каби ёш фермерларни албатта қувонтиради. Бу эса тадбиркор деҳқонларга бўлган эьтиборнинг яна бир намунасидир.

Куни кеча Президентимизнинг қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқларида “Деҳқон бу – ҳаётнинг бақувват устуни, тирикликнинг мустаҳкам таянчи” – дея таькидлагани ҳамма қатори биз ёш фермерларни ҳам руҳлантириб юборди. 

Жорий йилда, қишлоқ хўжалиги соҳасига оид 5 та қонун, 20 дан ортиқ фармон ва қарор қабул қилиниб, 2 та янги қўмита ва 3 та уюшма тузилганлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолияти тубдан такомиллаштириш борасида муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Мухтарам Президентимизнинг маързуларида 724 минг тонна ҳўл мева хорижга экспорт қилинганлиги бу 20 % ҳаракат бўлиб, агар 60 % ҳаракат қилинса катта миқдорда даромад кўришимиз мумкинлиги таькидланди.

Шу боис мен ҳам ушбу маърузадан сўнг, олдимга  янги режалар қўйдим. Хусусан, келгусида 70 сотих ер майдонига цитрус мевалар, 30 сотих ер майдонга иссиқхона ташкил этиб, экспортбоп помидор ва бодиринг навларини етиштиришни 14 гектар ер майдонига эса экспортбоп карам ва узум навларини етиштиришни мақсад қилдим.

Юртбошимиз бизга жуда катта имкониятлар эшигини очиб бермоқда. Биз бу имкониятлардан оқилона фойдаланиб экспортбоп маҳсулотларни етиштирашимиз ва аҳолини иш билан таьминлашимиз зарур.

 Сарвиноз ШОКИРОВА,

Сирдарё вилояти Гулистон тумани Сарвиноз Собиржоновна файзи” фермер хўжалиги раҳбари:

Ёшлигимданоқ ерга бўлган меҳрим бўлакча эди. Шунинг учун ҳам коллежни тамомлагач деҳқончиликни бошлаш мақсадида давлатдан ер олдим ва фермер хўжалигимни яратдим, энг машаққатли ва шу билан биргаликда шарафли бўлган деҳқончилик  фаолияти билан шуғуллана бошладим.

Бугунги кунда фермер хўжалигимизнинг умумий ер майдони 46 гектарни ташкил этиб, шу билан биргаликда 30 нафар киши доимий ва мавсумий иш билан таъминланган.

Юртбошимиз томонидан қаратилган юксак эьтибор биз каби ёш фермерларни руҳлантирди ва шу билан биргаликда улкан масьулиятни талаб қилади.  

Жорий йилда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ўтказилган “Ёш фермер” кўрик-танловининг Республика босқичида иштирок этиб, “Энг кўп иш ўрни яратган ёш фермер” номинациясига муносиб деб топилдим, бу ғолиблик менга яна бир бор юксак масъулиятни юклади.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1511
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+