Бош қомусимиз – тадбиркорлик ҳаракати ҳимоячиси

12.12.2017, 16:14

Бош қомусимиз – тадбиркорлик ҳаракати ҳимоячиси

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги «Конституция –эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир» номли маърузасининг мазмун ва моҳияти ҳамда бу борада O‘zLiDeP фракцияси олдида турган долзарб вазифалар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Фракция аъзоларининг таъкидлашича, дастурий маърузада юртимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган мақсад-муддао инсонни эъзозлаш ва халққа хизмат қилиш каби эзгу ғоялар илгари сурилган. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида энг муҳим ўзгаришлар ҳақида сўз юритиб, аввало, инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш, жамиятда адолатни қарор топтириш, халқ билан очиқ мулоқотни янги босқичга кўтариш каби долзарб масалалар ҳақида асосли фикрлар ўртага ташланди.

Депутатлар маърузада кўтарилган ҳар бир йўналиш юртимиз эртанги куни учун ниҳоятда долзарблигини эътироф этиб, ушбу устувор вазифалар ичида алоҳида урғу тадбиркорликни ривожлантириш масалалари билан боғлиқ эканлигини алоҳида таъкидлашди. Президентимиз томонидан мамлакатимиз тараққиёти учун белгиланган муҳим йўналишлар орасида тадбиркорликни бундан кейин ҳам энг муҳим устуворликлардан бўлиб қолиши ниҳоятда аҳамиятлидир. Тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги, хусусий мулк дахлсизлигини амалда таъминлаш бундан буён ҳам давлат сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб қолишини таъкидлар экан, мамлакатимиз раҳбари “Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, ана шу конституциявий қоиданинг изчил амалга оширилиши ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини жадал ривожлантириш бўйича олиб бораётган барча ишларимизнинг мазмун-моҳиятини белгилаб беради” деб таъкидлади.

Таъкидлаш жоизки, Бош қомусимизда тадбиркорлик ривожи, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш борасидаги қоидалар давлатимиз раҳбарининг бевосита эътиборида ва назоратида бўлиши соҳанинг янада кенг қулоч ёйиши учун мустаҳкам асос яратишига ҳеч бир шубҳа йўқ.

– Мамлакатимиз раҳбари Бош қомусимиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига алоҳида эътибор қаратаётгани бежиз эмас, албатта – дейди O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Ш. Бафоев. – Негаки, бугун тадбиркорлик нафақат иқтисодий юксалиш омили, балки аҳоли бандлиги халқ фаровонлигининг муҳим шартига ҳам айланган. Мамлакатимиздаги иш билан банд аҳолининг катта қисми айнан тадбиркорлик ҳиссасига тўғри келаётгани ҳам соҳанинг жамиятимиз ҳаётида қандай ўрин тутишини яққол кўрсатиб турибди.

Йиғилишда бу борада O‘zLiDeP фракцияси олдида турган вазифалар муҳокама қилиниб, халқимизга мамлакатимиз раҳбари маърузаларининг мазмун-моҳиятини, айниқса тадбиркорлик ҳаракати ҳимояси билан боғлиқ куйиниб билдираётган фикрлари, йўл-йўриқларини атрофлича тушунтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Мажлис якунида кун тартибидаги масала юзасидан O‘zLiDeP фракциясининг тегишли қарори қабул қилинди.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1309
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+