Каттақўрғонлик томорқачи иссиқхонадан йилига 30-40 млн. сўмлик даромад оляпти

28.03.2019, 17:16

Каттақўрғонлик томорқачи иссиқхонадан йилига 30-40 млн. сўмлик даромад оляпти

Каттақўрғон тумани “Каттакўрпа” маҳалласида истиқомат қилувчи  Эркатош Жўраева тажрибали томорқачилардан бири. Тадбиркор 16 сотих майдонда иссиқхона барпо этган. Ҳозирда у иссиқхонада турли кўкатлар ва рўзғор учун керакли маҳсулотлар етиштирмоқда.

Эркатош опанинг айтишича, рўзғорга наф келтираётган томорқачилик бир вақтнинг ўзида оила бюджетининг иқтисод қилинишига ҳам сабаб бўлади. Чунки эҳтиёж учун керакли маҳсулотни бозордан сотиб олишга ҳожат қолмай, барчаси ҳовлининг ўзидан чиқади.

“Бугунги кунда помидор энг юқори маҳсулотлардан саналади. Усиз таом, салат тайёрлай олмаймиз, қишга мўлжаллаб тайёрланадиган тузламаларда ҳам помидор асосий ўрин эгаллайди. Шу боис, баҳор, ёз ва куз фаслларида помидор ва бодринг ҳам экамиз. Томорқадан йилига 3 маротаба ҳосил оламиз. Йиллик даромадимиз 30-40 млн. сўмни ташкил этади”, – дейди тадбиркор.

Дарвоқе, 2014 йил Эркатош опанинг турмуш ўртоғи вафот этгач, рўзғор юки унинг бўйнига тушди. Фарзандлари билан томорқасида қилган меҳнати эвазига икки фарзандини тўй қилди.

“Меҳнат-меҳнатнинг таги роҳат” деган мақолни ёшлигимиздан ота-оналаримиз қулоғимизга қўйишган. Уйда ишсиз ўтирсангиз ҳам касал бўлиб қоласиз. Томорқада ишласангиз даромаддан ташқари, дилингиз яйрайди, кайфиятингиз кўтарилади”, – дейди Э.Жўраева.

Ҳа, томорқа – кони фойда. Буни тўғри англаган, ўз меҳнати ортидан рўзғорини обод қилаётган Э.Жўраева каби аёллар юрт ривожига, оиласи даромадига ўз ҳиссасини қўйшиб келаётир. 

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1452
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+