Тер тўкканга томорқа кони фойда

31.03.2019, 11:07

Тер тўкканга томорқа кони фойда

Хоразм вилоятида томорқадан самарали фойдаланиб, оила фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган юртдошларимиз кўпчиликни ташкил этади. Улар асосан помидор, бодринг ва турли кўкатлар етиштиришади.

Шовот туманидаги “Истиқбол” маҳалласида яшовчи Умида опа Матчанова ҳам ана шундай меҳнаткаш аёллардан бири. Боиси, у 10 сотихлик иссиқхонасидан йилига 30-35 млн. сўм даромад олиб келяпти.

“Томорқа маданиятига эътибор фаровонлик демакдир. Бўш ерлардан унумли фойдаланиш, иссиқхоналар ташкил этиш бўйича амалга оширилган тарғибот ишлари ўз самарасини бераётир. Маҳалламиздаги ҳар икки хонадоннинг бирида иссиқхона бор. Йилнинг тўрт фаслида барча сабзавотлар муҳайё”,  – дейди “Истиқбол” МФЙ раиси Қодирберган Нурметов.

Шу маҳаллада истиқомат қилувчи Жумабой ота ҳам тажрибали соҳибкорлардан.  У 2,5 сотихлик иссиқхонасида 800 тупдан ортиқ помидор кўчати парваришлайди. Иссиқхонадан келаётган даромад рўзғор тўкинлигини таъминламоқда.

“Банкдан 10 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, иссиқхона ташкил этган эдик. Серҳосил еримиз, даромад олишга кенг ҳовлимиз бор экан, ҳар биримиз томорқа маданиятимизни юксалтириб, хонадонларни обод, яшаш шароитимизни намунали тарзга келтиришимиз керак. Фарзандларимиз ҳам оиладаги бу каби тартиб-таомил асосида яхши яшашга интилиб, ўз келажаги учун астойдил ҳаракат қилишни ўрганади”, – дейди Ж.Тажиев

Дарҳақиқат, юртимиз тупроғининг ҳар қаричи олтинга тенг. Нима эксангиз унади. Серқуёш заминимизнинг саҳовати билан пишиб етилган ҳар бир ҳосилнинг таъмини бошқа ерда учратмайсиз. Шу боисдан, далаларимизда етиштирилган меваларнинг жаҳон бозорида харидори кўп. 

“Илгари қўшнимизнинг фаолиятига ҳавас қилар эдим. Иссиқхона ташкил қилишга эса молиявий жиҳатдан қийналганмиз. Шу боис, ўтган йили партия кўмагида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредит олиб, иссиқхона барпо этдик. Шукрки, дастлабки йил даромадимиз яхши бўлди. Энди жорий йилда ҳам яна битта иссиқхона қурмоқчимиз”, – дейди “Истиқбол”маҳалласида яшовчи Гулбаҳор Аминова.

Мушарраф РАҲИМОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    1050
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2019-04-02 13:54:12

Мушаррафхон ишларга омад, жуда яхши тадбир ўтказилган. Бир биримиз билан фикир алмашиб туриш яхши.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+