O‘zLiDeP фаоли замонавий интенсив боғ барпо этди
03.04.2019, 18:39
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ходимлари Норин туманидаги “VALLEY FRUITS” ишлаб чиқариш кооперативи тасарруфидаги интенсив боғ фаолияти билан танишди.
Айтиш жоиз, Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган мазкур боғ Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти GIZ томонидан амалга оширилаётган “Қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш” лойиҳаси ташаббуси билан ташкил этилган. Лойиҳа кўмаги билан ҳозирда 5 гектар майдонда “Биг рэд”, “Оранж Рубис”, “Фаралия”, “Рубиста”, Фардао” ва “Спрингблаш” замонавий ўрик навлари Италиядан келтирилиб, интенсив технологиялар асосида парваришланмоқда. Шу билан бирга 2 гектар ер майдонида “ММ 106”, “ММ 111” ва “Quince C” ўрик кўчатининг пайвандтаглари клонлаштириш (парғамалаш) технологияси ёрдамида кўпайтириляпти.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда ишлаб чиқариш кооперативи лойиҳа билан ҳамкорликда Европа бозорлари талабларига мос келувчи “Organic” ва “GLOBAL G.A.P” сертификатлари талаблари бўйича қуритилган олхўри маҳсулотларини етиштириш мақсадида лойиҳа ташаббуси билан ишлаб чиқариш кооперативи тажриба хўжалигида қуритиш учун мўлжалланган “Станлей” ва “Эмпресс” каби замонавий олхўри навларини чет элдан келтириш ва маҳаллий шароитда кўпайтириш хусусида амалий ишлар олиб борилмоқда.
–Жорий йилнинг куз ойларигача лойиҳа томонидан ишлаб чиқариш кооперативи тасарруфида замонавий мева ва сабзавот қуритиш ускунаси ўрнатилиши режалаштириляпти, – дейди кооператив раҳбари, O‘zLiDeP фаоли Зухриддин Хошимов. –Бундан кўзланаётган асосий мақсад, Фарғона водийсида ўрик ва олҳўри етиштиришнинг замонавий технологияларини жорий қилиш, қуритилган ўрик ва олхўри маҳсулотларини такомиллаштиришдан иборат. Шу боис, хўл ва қуритилган ўрик ҳамда олхўри меваларининг экспорт салоҳиятини ошириш учун Янгиқўрғон туманида “Organic” халқаро стандартини жорий қилиш мақсадида бир нечта олхўри боғлари тажриба майдони сифатида танлаб олинди.
Юлдуз ЮЛДАШЕВА,
O‘zLiDeP Наманган вилоят
Кенгаши матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларга бизнесни қўллаб-қувватлашга оид қонунчликдаги янгиликлар тушунтирилди
26.04.2024, 15:41
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Деҳқонободлик депутатлар билан мулоқот қилинди
25.04.2024, 11:46
-
Бюджет маблағлари ҳисобидан ортиқча сарф-харажатларга йўл қўймаслик лозим
25.04.2024, 11:42
-
Касбида аҳоли даромадларини ошириш борасида қилинаётган ишлар ўрганилди
25.04.2024, 09:13
Фикрингизни қолдиринг