Партиянинг асосий иш фаолияти қуйи бўғин ва депутатлик корпуси билан чамбарчас боғлиқ

09.04.2019, 16:19

Партиянинг асосий иш фаолияти қуйи бўғин ва депутатлик корпуси билан чамбарчас боғлиқ

 Шу кунларда партиянинг асосий бўғини бўлган бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

Қўнғирот туманидаги “Турон” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият юритиб келаётган БПТ ҳисобот-сайлов йиғилишида қуйи бўғиннинг 2018 йилдаги иш фаолияти сарҳисоб қилиниб, 2019 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқлаб олинди.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирда партиянинг Қўнғирот туман Кенгаши таркибида 3 минг 331 сафдошларимиз 61 та қуйи бўғинга бирлашган ҳолда фаолият юритмоқда. Партиянинг асосий иш фаолияти ҳам қуйи бўғин ва депутатлик корпуси билан чамбарчас боғлиқ.

- Ўтган йиллар давомида бизнинг бошланғич партия ташкилотимиз аҳоли билан бевосита юзма-юз мулоқотлар қилиб, аниқланган муаммоларни партия депутатлик гуруҳлари орқали ижобий ечим топишда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда, – дейди “Турон” МФЙ қошидаги БПТ раиси Г.Келимбетова. – Бундан ташқари партия фаоллари билан биргаликда аҳолини оилавий тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун тажрибали тадбиркор ва томорқачиларни жалб қилган ҳолда маҳорат дарслари ўтказиб келинмоқда. Мақсадимиз озроқ бўлсада аҳолига беминнат ёрдам кўрсатиш, уларнинг фаровон турмуш кечиришида ўз ҳиссамизни қўшишдан иборат. Бу каби амалий ишлар қуйи бўғин етакчиларнинг доимий иш вазифасига айланади. 

Йиғилишда қуйи бўғин фаолиятига юқори баҳо берилиб, ишончни оқлаган Гулистон Келимбетова қайта БПТ раислигига сайланди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1036
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+