Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллигига бағишланди

09.04.2019, 18:06

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллигига бағишланди

Амир Темур — ўзлигимизни англаш, миллий анъана ва қадриятларимизни тиклаш борасидаги улуғвор ишларда халқимизга маънавий куч бағишлаб келаётган улуғ сиймолардан биридир. 
Соҳибқирон таваллуд топган кун мамлакатимизда ҳар йили кўтаринки руҳда кенг нишонланади. Бу йил ҳам улуғ саркарда таваллудининг 683 йиллиги тадбирлари катта хурсандчилик билан ўтказилмоқда. O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Республика маънавият маърифат маркази Тойлоқ туман бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси туман бўлинмасида соҳибқирон таваллудига бағишлаб тадбир уюштирилди.

Унда сўзга чиққанлар соҳибқирон нафақат ўз давридаги энг қудратли давлат асосчиси, илм-фан, маданият ва маънавият ҳомийси, балки Осиё ва Европа қитъаларида рўй берган тарихий ўзгаришларга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиб, жаҳон цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган Шахс эканини таъкидлашди.

– Адолат кучда эмас, куч адолатдадир, деган шиор Амир Темур салтанатининг барча ҳудудларида ахлоқий-маънавий мезонга айланган. Улуғ аждодимиз ўз тузукларида “...амр этдимки, кимки бирон саҳрони обод қилса ёки кориз қурса, ё бирон боғ кўкартирса, ёхуд бирон хароб бўлиб ётган ерни обод қилса, биринчи йили ундан ҳеч нима олмасинлар, иккинчи йили раият ўз розилиги билан берганини олсинлар, учинчи йили (эса олиқ-солиқ) қонун-қоидасига мувофиқ хирож йиғсинлар”, деб ёзади. Ана шундай адолат асосида ўрнатилган тартиб-таомиллар мамлакатда тинчлик-осойишталикни таъминлаган, одамларни ҳалол меҳнат қилишга, тадбиркорлик, яратувчанлик руҳи билан яшашга ундаган,- деди Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари  Зиёдулло Авазов.

Тадбирда  шунингдек , O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Миллий Гвардиянинг Тойлоқ туман бўлинмаси кутубхонасига китоблар жамланмаси тақдим этилди.

– Бугунги учрашувда харбийларимизга партиямиз томонидан Буюк саркарда Амир Темур хаёти ва фаолиятига бағишланган китоблар совға қилинди.Ушбу китоблар ёшлар учун маънавий озуқа бўлибгина қолмасдан, уларнинг ҳаёт йўлларини ёритишда шамчироқ бўлиб хизмат қилади,- дейди    O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири Насиба Мўминова.

Тадбир сўнггида Ҳамид Олимжон номидаги вилоят мусиқали драма театри актёрлари томонидан тайёрланган саҳна кўриниши намойиш эшитилди.

  • Кўрилди
    1723
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошонов Яздон Каттақўрғон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат раҳбари.2019-04-10 08:59:30

Бу ўткарилган тадбир жуда намунали ва тарбиявий аҳамиятга эга.Айниқса ёшларимизни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги роли катта деб ҳисоблаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+