O‘zLiDeP депутати сўровидан сўнг Орзугул Мелиевага узлуксиз тиббий назорати кўрсатиладиган бўлди

16.04.2019, 17:28

O‘zLiDeP депутати сўровидан сўнг Орзугул Мелиевага узлуксиз тиббий назорати кўрсатиладиган бўлди

Самарқанд шаҳри “Истиқбол” кўчаси 12 -хонадонда яшовчи Кенжа Раимова 34 йилдан буён набираси (биринчи гуруҳ ногирони) Орзугул Мелиевани парваришлаб келади. Онахоннинг айтишича, Орзугул бир ёшга тўлганида нотўғри ташҳис туфайли фалаж бўлиб қолган. Онаси эса уни тарбиялашдан бош тортган.

Жорий йилнинг январь ойи охирида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Адҳам Шодмонов  томонидан самарқандлик сайловчилар учун уюштирилган қабулда 80 ёшли онахон Кенжа Раимова билан учрашиб, унинг муаммоларини тинглади.

Онахоннинг айтишича, 2017 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига кўра, ногирон қиз Орзугул Мелиевага Самарқанд шаҳридаги “Рудакий” 1-уйдан яшаш жойи ажратилган ва расмийлаштирилиб берилган. Лекин ҳозирга қадар фуқарога уй берилганича йўқ.

Шунингдек, у ногирон О.Мелиева самарқандлик тиббиёт соҳаси масъулларининг эътиборидан четда қолганидан норози. Шу боис,  Россиянинг Сан-Петербург шаҳридаги Г.А.Альберхт номидаги илмий реаблитация марказида Орзугулни ГРАНТ ёки ҳомийлик ёрдамида даволатишда кўмак сўради.

Мазкур мурожаат юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Адҳам Шодмонов Самарқанд вилоят ҳокимлигига сўров юборди.

Депутатлик сўровига жавобан, Орзугул Мелиевага 2018 йилнинг 2- февралидаги Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, Ғулом Каримов кўчаси 9-манзилда жойлашган кўп қаватли бинодан яшаш жойи 16,65 кв.метр, умумий фойдаланиш майдони 35,35 кв.метрни ташкил этган 1-хонали уй ажратилганини маълум қилинган.

Шунингдек, сўровдан сўнг Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2019 йил 19 февралдаги “Узлуксиз  тиббий назорат ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига асосан, Самарқанд шаҳридаги 3 – сон  оилавий поликлиникаси томонидан биринчи гуруҳ ногирони О.Мелиевага мунтазам тиббий назорати ташкил этиш йиллик режаси ишлаб чиқилган.

Унга кўра, мурожаатчининг набирасига бир нафар невропатолог, бир нафар даволаш гимнастикаси (ЛФК) врачи ва массажист ҳамшира бириктирилиб, 3 кунда, ҳафтада, бир ойда ўтказиладиган тиббий кўрик ва соғломлаштириш муолажалари режаси ишлаб чиқилган.

Узликсиз тиббий назорат мазкур режа асосида амалга оширилиши қайд этилган.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    228
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+