“O‘zLiDeP, ёшлар, китоб ва маънавият” акциясида депутатлар ва БПТ раислари фаоллик кўрсатмоқда

17.04.2019, 18:17

“O‘zLiDeP, ёшлар, китоб ва маънавият” акциясида депутатлар ва БПТ раислари фаоллик кўрсатмоқда

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Дурдона” лойиҳаси доирасида республикамизнинг энг олис ҳудудларида таҳсил олаётган мактабларда “O‘zLiDeP, ёшлар, китоб ва маънавият” номли акция ўтказиб келиняпти.

Ушбу акция Фарғона вилоятида ҳам депутатлар, бошланғич партия ташкилотлари раислари, тадбиркорлар, фермерлар ва партия фаоллари томонидан барча туман ва шаҳарларда  кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда.

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Б.Махмудов Бағдод туманидаги 2-умумтаълим мактабида “Китоб – маънавият қўзгуси” мавзусида ёшлар билан учрашув ташкил қилди. Ушрашувда халқ вакили ўзининг депутатлик фаолияти тўғрисида мактаб ўқувчиларига гапириб берди ва шахсий кутубхонасидан китоблар тақдим этди. 

Учрашув давомида мактаб ўқувчилари ўзлари севиб мутолаа қилаётган китоблари, ёд олган шеърларидан парчалар ўқиб, тенгдошларига китоб билан ошно бўлишнинг завқи тўғрисида сўзлаб беришди.

“Китоб ўқишга бўлган муҳаббат, уни қадрлаш ва севиб мутолаа қилиш болаликдан бошланади. Китоб ўқиган кишининг ақли чархланади ва маънавияти юксалиб боради. Айнан ­мутолаа инсонга билим ва ахборот беради, унинг ­маънавий оламини бойитади”, – дейди мактаб директори Н.Усмонова.

- Президентимизнинг ёшларимизни китобга қайтариш борасидаги саъй-ҳаракатларини барча юртдошларимиз қатори бизнинг партиямиз ҳам қўллаб-қувватлаган ҳолда энг олис ҳудудлардаги мактабларда акция ўтказиб келяпти, - дейди вилоят Кенгаши депутат Б.Махмудов. - Акция доирасида ўзим таълим олган умумтаълим мактабига ташриф буюриб, кўплаб бадиий адабиётлар, мактаб дарсликларини туҳфа қилдим. Бугун вилоятимиздаги барча депутатлар акцияда фаоллик билан иштирок этмоқдалар. Мактаб ўқувчиларига ўзларининг фаолияти, амалга ошираётган ишлари тўғрисида маълумотлар бериб, шахсий кутубхоналаридан китоблар тақдим қилмоқда.

 “O‘zLiDeP, ёшлар, китоб ва маънавият” номли акция вилоят бўйлаб давом этади.

Аброр ОТАБОЕВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши масъул ходими

  • Кўрилди
    1317
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ҳожиматов Қудратжон Маҳаммаджонович Риштон туман Кенгаши2019-04-17 18:42:39

КИТОБ АКЦИЯСИДА ПАРТИЯМИЗ ФАОЛЛАРИНИНГ ҲАМДА ДЕПУТАТЛАРИМИЗНИНГ ТАШАББУСКОРЛИГИ САБАБ ЭНГ ЧЕККА ТУМАНЛАРДАГИ ЭНГ ОЛИИС МАКТАБЛАРНИНГ КУТУБХОНАЛАРИГА КИТОБЛАР ЕТКАЗИЛМОҚДА. ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ҲАР БИР ЧАҚИРУВИГА ЛАББАЙ ДЕБ ЖАВОБ БЕРИШ БИЗ УЧУН ҲАМ ҚАРЗ ҲАМ ФАРЗДИР.


UzLiDeP РИШТОН ТУМАНИ ҚЙРАҒОЧ ҚИШЛОҒИ БПТ РАИСИ ТОЛИПОВ ЭЛЁРЖОН2019-04-17 18:40:05

УШБУ АКЦИЯ ДОИРАСИДА БУГУН БАРЧА ТУМАНЛАРДАГИ МАКТАБЛАРГА ЯНГИ АДАБИЁТЛАР КИРИБ КЕЛЯПТИ. АЛБАТТА БУ ЎҚУВЧИ ЁШЛАРИМИЗНИ ФИКРИНИ БОЙИТИБ ДУНЁҚАРАШИНИ КЕНГАЙТИРИШГА, КОМИЛ ИНСОНЛАР БЎЛИШИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ. ПАРТИЯМИЗ ФАОЛЛАРИ ВА ДЕПУТАТЛАРИМИЗНИНГ БУ БОРАДАГИ ФАОЛЛИГИ ЭСА ТАХСИНГА САЗОВОР


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+