Жорий йилда Самарқандда 1 175 фуқаро ишли бўлди

07.05.2019, 16:12

Жорий йилда Самарқандда 1 175 фуқаро  ишли бўлди

Бу ҳақда халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда Самарқанд вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Элёр Холмаматовнинг ахбороти эшитилди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, жорий йилнинг ўтган 4 ойи давомида Самарқанд вилоят 1-сектор штабларига бириктирилган ходимлар томонидан уйма-уй юриш жараёнида 118,8 минг хонадон ўрганиб чиқилган. Ўрганиш давомида 9 477 фуқаролардан 10 315 муаммо келиб тушган.   

–Ҳозирга қадар мурожаатларнинг 8 958 таси ижобий ҳал этилди. Хусусан, 191 ўта оғир шароитда яшаётган оилаларнинг уйлари таъмирлаб берилди, 804 уй-жойга муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар уй-жой билан таъминланди, – дейди  Э.Холмаматов. – Шунингдек, 2 611 нафар аҳоли табиий газ ва суюлтирилган газ баллони, 1 175 фуқаро иш билан таъминланди. 1 320 фуқарога сифатли тиббий хизмат кўрсатилиб, бепул дори-дармонлар етказиб берилди.

Йиғилишда шунингдек, кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Акмал Худоёровнинг ҳисоботи ҳам тингланди.

А.Худоёровнинг сўзларига кўра, 2019 йил ҳосили учун вилоятнинг барча  туманларида пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил қилинган. Шундан, “Мароканд Сифат Текстиль” МЧЖ кластер корхонасига 9095, Иштихон туманидан 8595, Оқдарё туманидан 500, “Каттақўрғон кластер” МЧЖ кластер корхонасига 11038, жами вилоят бўйича 75580 гектар майдонга чигит экиш навлар ва схемалар кесимида режалаштирилган.

 –Бундан ташқари, пахта-тўқимачилик кластер корхоналари билан фермер хўжаликлар ўртасида 205 минг тонна пахта хом-ашёси етиштириш бўйича контрактация шартномалари тузилди, – дейди А.Худоёров. – Пахта-тўқимачилик кластерларига бириктирилган фермер хўжаликларни пахта майдонларини 2019-2021 йиллар давомида босқичма-босқич пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Мазкур тизимнинг ишга тушиши натижасида юзлаб янги иш ўринлари яратилади.

Шунингдек, депутатлик эшитувида вилоятда “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз” давлат Дастурларининг ижроси юзасидан Марказий банк Самарқанд вилоят бош бошқармаси бош мутахассисининг ахбороти ҳам эшитилди.

Йиғилишда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ жойларида янги иш ўринлари яратиш бўйича вилоятда амалга оширилаётган ишлар қониқарли деб топилди.

Йиғилиш сўнгида кун тартибидаги масалалар юзасидан партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1047
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+