O‘zLiDeP депутати сўровидан сўнг оқдарёлик Шохиста Айнаева уйли бўлди

15.05.2019, 16:44

O‘zLiDeP депутати сўровидан сўнг оқдарёлик Шохиста Айнаева уйли бўлди

O‘zLiDeP Оқдарё туман Кенгаши фаоллари Лойиш шаҳарчасидаги аҳоли билан бевосита мулоқоти давомида ижарада яшаб келаётган Шоҳиста Айнаева уйга эҳтиёжи борлиги ҳақида мурожаат қилди.

- 27 йилдан буён ижарама-ижара яшайман. Икки нафар вояга етган қизларим бор. Ўзимнинг уй–жойим, бошпанам бўлса дейман. Агар шу масалада ёрдам берсангиз ўзимни бахтиёр санар эдим, - деди Ш.Айнаева.

Мазкур мурожаат партия депутатлик гуруҳлари томонидан атрофлича ўрганилиб, туман ҳокимлигига депутат сўрови юборилди. Халқ вакилининг саъй-ҳаракати билан Ш.Айнаевага уй бериладиган бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Оқдарё туманида уй-жойга мухтож кам-таъминланган оилаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида ҳудудга қарашли Самарқанд агроиқтисодиёт коллежи ётоқхонаси ҳокимлик балансига ўтказилиб, оилалар яшаши учун қайта таъмирланмоқда. Таъмирлаш ишлари ўз якунига етказилгач, партияга уй-жой масаласида мурожаат қилган Ш.Айнаева мазкур хонадонлардан бирига эга бўлади.

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1268
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Islamov Dilshod2020-07-09 15:55:34

Men Islamov Dilshod yoshim 19 da Urgut tumanida yashayman. Meni chap ko‘zim qorachig‘i bir voqea sabab ko‘rmay qoldi.Ko‘z doktoriga borganimda menga ko‘z qorachig‘i kuyganini aytishdi.Iltimos menga yordam berishingizni so‘rayman.Bu dard bilan qanday yashash mumkin.Iltimos yordamlaringizga muxtojman.Alloh sizlardan rozi bo‘lsin. +998 99 332 56 70


Мусин Амонович2019-05-21 13:12:30

...-Мен, тадбиркорлик учун бизга бириктирилган ута таъмирталаб бинони таъмирлаш учун, Миллий банкдан, 25 -30 миллион сум, -фоизсиз ёки КАМ ФОИЗли кредит ололмай оввораю сарсонман...???!! -Мархамат килиб Пария рахбар ходимлари ва хурматли депутатлардан илтимос киламан..??! -Агарда мана шу масъала ижобий хал этилса, -УзЛи Деп-даям ижобий узгариш булганига ишониб, ушбу сахифа оркали, ушбу партия рахбар ходимлари, ва халк депутатларига уз миннатдорчилигимизни билдираман..??! -дея ваъда ва кафолат бераман...??! -кани хурматли дустлар, ушбу масъалани ижобий ечимини бирга кутамиз..??


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+