Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини ошириш ва субвенциядан чиқаришнинг долзарб масалалари

14.12.2017, 16:31

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини ошириш ва субвенциядан чиқаришнинг долзарб масалалари

Самарқанд вилоятида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Иқтисодчилар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ушбу мавзуда ташкил этилган давра суҳбати ўз якунига етди.

Тадбирда соҳа мутахассислари томонидан мазуга оид қатор долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилиниб тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Таъкидлаш жоизки, маҳаллий бюджетларнинг субвенция улушини камайтириш ва босқичма-босқич субвенциядан чиқариш бўйича ҳудудий дастурларга киритилган янги лойиҳаларни амалга оширилиши ҳисобига жорий йилда маҳаллий бюджетларга 25,3 млрд сўм шундан 11 ойда 20,1 млрд. сўм қўшимча даромад туширилиши режалаштирилган бўлиб, 1 декабр ҳолатига янги лойиҳалар ҳисобидан маҳаллий бюджетларга жами 20,6 млрд сўм қўшимча даромад туширилди. Ўтган 11 ой давомида вилоятнинг 9 та субвенцион туманларига ўтган йилнинг мос даврига нисбатан Булунғур туманида 7,8%га, Иштихонда 8,6%га, Каттақўрғонда 7,9%га, Қушработ туманида 9,4%га, Нарпайда 11,4%га, Пайариқда 13,0%га, Пахтачида 7,3%га, Нурободда 15,4%га ва Тайлоқ туманида 9,2%га субвенция улуши қисқарганлиги аввало тадбиркорлар билан ишлашда юз бераётган бир қатор ижобий ўзгаришларнинг натижаси сифатида баҳоланди.

Келгусида вилоятнинг 5 та туманларида босқичма босқич субвенциялар миқдорини камайтириш борасида ишлаб чиқилган дастурлар лойиҳалари ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, 2018 йилда Нуробод, 2019 йилда Қўшрабод ва Тайлоқ, 2020 йилда Булунғур ва 2021 йилда Нарпай туманларини субвенциядан чиқариш билан боғлиқ дастурлар атрофлича муҳокама қилинди, бу натижаларга чиқиш имконини берувчи омиллар санаб ўтилди.

Вилоятда тадбиркорликка яратилаётган имкониятларнинг кенгайтириш, улар томонидан таклиф этилаётган лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш асосида 2017-2018 йиллларда саноатни ривожлантириш бўйича 585 та, хизматлар соҳаси ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 2774 та, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича 934 та инвеститиция лойиҳаларини амалга ошириш, натижада 38 минг 332 та иш ўринлари ташкил этиш имкониятлари мавжудлиги таъкидланди.

Ҳудуднинг ривожланишига тўсиқ бўлаётган тизимли камчиликларни аниқлаш, тадбиркорликни жадал ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган долзарб муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш, ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари ва ривожланиш даражасини инобатга олган ҳолда ривожлантириш бўйича манзилли амалий чора-тадбирларни ижросини таҳлил қилиш, амалга оширилаётган тадбирларнинг аҳоли ҳаётининг сифатига таъсир этиш даражасини ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни кўриш бўйича таклифлар берилди.

Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

  • Кўрилди
    2076
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+