O‘zLiDeP ишчи гуруҳи ташрифидан сўнг Ҳазораспда 2 та МТМ қурилмоқда

17.05.2019, 17:24

O‘zLiDeP ишчи гуруҳи ташрифидан сўнг Ҳазораспда 2 та МТМ қурилмоқда

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши вакиллари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳ жорий йилнинг 1-чораги давомида туман ва  шаҳардаги 124 та МФЙда бўлиб, 7140 хонадон вакиллари билан мулоқот қилди, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди.

Маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриш жараёнида фуқаролардан 1693 та муаммо кўтарилди. Аниқланган масалалар юзасидан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан тегишли ташкилотларга 249 сўров юборилди.

Партия Хоразм вилоят Кенгаши Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири Қудрат Бекметовнинг айтишича,  олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида аксарият муаммолар ижобий ҳал этилган. Ечими узоқ вақт талаб қиладиган муаммоларни ҳал этиш масаласи масъул ташкилотлар томонидан “йўл харитаси”га киритилган.

“Масалан, Ҳазорасп тумани “Алоқали кўл” маҳалласида яшовчи фуқаролар томонидан ҳудудда МТМ қуриш бўйича келиб тушган мурожаат юзасидан халқ вакили Гулнора Матмуратова томонидан туман мактабгача таълим бўлими мудири Ш.Маматовга депутатлик сўрови юборилди. Орадан бироз вақт ўтиб, “Алоқали кўл” маҳалласида фаолият юритмай турган 22-сонли мактаб ёнидаги 280 ўринли МТМ учун 6,3 млрд сўм маблағ, 35-сон мактаб ёнидаги 140 ўринли  МТМ учун 3,15 млрд. сўм маблағ ажратилди. Ҳозирда мазкур муассасаларда қурилиш ишлари олиб борилмоқда”, – дейди  Қ.Бекметов.

Ўрганишлар давомида Урганч шаҳар “Мевазор” кўчаси 1-йўлак 40-уйда яшовчи М.Эркинжонова тикувчилик цехи очиш учун АТБ “Агробанк” шаҳар бўлимига ҳужжат топширгани, лекин ҳозирга қадар фуқарога кредит ажратилмагани аниқланди. Бу масала юзасидан халқ ноиби М.Жуманиязова томонидан Урганч шаҳрига бириктирилган АТБ “Агро банк” Хоразм филиалига депутатлик сўрови чиқарилгандан сўнг муаммо ҳал бўлди.

“Тўғриси, “отанга бор, онанга бор” деган гап сўзлардан чарчаган эдим. Ҳатто тадбиркорлик фаолиятини бошлаш фикридан қайтмоқчи ҳам бўлдим. Лекин O‘zLiDeP фаолларининг уйимизга ташрифидан сўнг, фикримдан қайтдим. Чунки партия вакиллари менга “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 200 млн. сўм миқдорида кредит олишга ва тадбиркорлик фаолиятимни бошлашимга кўмаклашди. Мурожаатимиз ижобий ҳал этилганидан беҳад хурсандман”, – дейди М.Эркинжанова.

O‘zLiDeP вакиллари ва маҳаллий кенгаш депутатларининг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда.

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

OzLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    537
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+