O‘zLiDeP депутати сўровидан сўнг Янгиҳаётга янги кўприк қурилди

20.05.2019, 17:05

O‘zLiDeP депутати сўровидан сўнг Янгиҳаётга янги кўприк қурилди

Бугунги кунда O‘zLiDeP Жиззах вилоят, туман(шаҳар) Кенгашлари, партия депутатлик гуруҳлари, партия фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзоларининг жойларда уйма-уй юриб, аҳоли билан қилган мулоқотлари давомида аниқланган муаммолар ҳамда партия электорати бўлган тадбиркорлар мурожаатлари партиявий воситалар орқали ҳал этиш чора-тадбирлари кўрилаётганлиги сайловчиларнинг партияга бўлган ишончи янада ортишига замин яратмоқда.

Масалан, O‘zLiDeP Арнасой туман Кенгаши вакиллари ўтган вақт давомида 1218 та хонадонда аҳоли билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, 14 нафар фуқарога ўз тадбиркорликларини йўлга қўйиш учун тижорат банкларидан кредит олишда, 17 нафар фуқарони эса иш билан таъминлашда кўмаклашди.

Энг муҳими, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жойларда бир неча йиллардан буён аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ҳам ечим топилди. “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Янгиҳаёт кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли билан бўлиб ўтган мулоқотларда, улар бир неча йиллардан буён  туман маркази билан боғлаб турувчи қисқа йўлда пиёдалар ўтиши учун кўприк йўқлиги, одамлар вақт ва маблағ сарфлаб айланма йўлдан фойдаланишга мажбур бўлишаётгани борасида мурожаат қилишган эди.

Аҳоли вакиллари ушбу масала билан кўплаб тегишли ташкилот ва муассасаларга мурожаат қилишган бўлсада, муаммо ҳал этилмасдан қолиб кетаверган. Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашидаги O‘zLiDeP  депутатлик гуруҳи аъзоси Гулмира Зоидова мазкур муаммо бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига бир неча марта депутатлик сўровлари билан чиқиб, муаммога ижобий ечим топишга астойдил ҳаракат қилди. Ва ниҳоят депутатнинг фаоллиги сабабли май ойининг бошида қурилган кўприк янгиҳаётликларнинг узоғини яқин қилди.

                                                     САИДА УМАРАЛИЕВА

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    211
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+