O‘zLiDeP кўмагида зафарободлик 21 нафар фуқаро ишли бўлди, 11 нафари эса ўз бизнесини йўлга қўйди

21.05.2019, 16:02

O‘zLiDeP кўмагида зафарободлик 21 нафар фуқаро ишли бўлди, 11 нафари эса ўз бизнесини йўлга қўйди

Барча ҳудудларда бўлгани каби O‘zLiDeP Жиззах вилоят, туман(шаҳар) Кенгашларида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари ҳам уйма-уй юриб, аҳоли билан бевосита мулоқотлар ташкил қилган эди. Ушбу мулоқотлар давомида аниқланган муаммоларнинг аксарияти ўз ечимини топмоқда.

Зафаробод тумани мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, ўтган вақт мобайнида партия ишчи гуруҳи аъзолари 500 та хонадон вакиллари билан юзма-юз мулоқотда бўлди. Аниқланган барча муаммолар бўйича партия депутатлик гуруҳи аъзолари қатъий депутатлик назоратини олиб боряпти.

Ўрганишлар натижасида аниқланган 32 нафар фуқаронинг иш билан бандлигини таъминлаш борасидаги мурожаати партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан тегишли ташкилотларга сўровлар чиқарилди. Бунинг натижасида 21 нафар фуқаро туманда олиб борилаётган “Обод қишлоқ” давлат дастури бўйича ташкил қилинган мавсумий ҳақ тўланадиган ишларга жалб этилди. 11 нафар фуқарога эса “Ёшлар – келажагимиз” ва “Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат дастури асосида кредит олиб берилди ва оилавий тадбиркорлигини йўлга қўйишда яқиндан кўмаклашилди.

Таъкидлаш жоизки, партия ишчи гуруҳи аъзолари ўз ечимини топмаётган қолган муаммолар бўйича ҳам тизимли ишлар олиб бормоқда.

Саида Умаралиева

O‘zLiDeP Жиззах

вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1254
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+