Инсонпарварликнинг юксак намунаси

30.05.2019, 18:13

Инсонпарварликнинг юксак намунаси

Инсон учун киндик қони томган тупроқда, оиласи даврасида, яқинларининг дийдорига тўйиб, озод ва хотиржам яшашдан ортиқ бахт бўлмаса керак. Бироқ беш қўл баробар бўлмаганидек, ана шу бахтни ҳис этмасдан бу ҳаётда тўғри йўлдан адашиб, дунёнинг қонли нуқталарида оғир ҳаётни бошидан ўтказган юртдошларимиз ҳам йўқ эмас. Улар билиб-билмай босган қадамлари эвазига мислсиз азобларга гирифтор бўлишди. Ана шундай йўлдан адашган, чин дилдан пушаймон бўлиб, имкон берилса, қайтадан жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлишга интилаётган ватандошларимизни давлатимиз жазолашни эмас, ижтимоий мавқеини тиклаб олиши учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш каби инсонпарварлик чора-тадбирларини кўрмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан муқаддас Рамазон ойида 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилгани бунинг ёрқин исботи бўлди. Бундан барча юртдошларимиз бирдек қувонди десак муболаға бўлмаса керак. Чунки азалдан кечиримлилик, бағрикенглик, адашганни тўғри йўлга бошлаш, меҳр-оқибатли бўлиш каби чин инсоний фазилатлар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Мазкур хайрли ташаббус замирида ҳам инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқларини олий қадрият деб тан олиш каби умуминсоний ва конституциявий принциплар мужассамдир. Зеро Ўзбекистон бугунги тарихий босқичда ҳар бир фуқаронинг ҳаёти ва тақдири давлатнинг энг олий қадрияти эканлиги туфайли тараққиётнинг янги поғонасига қадам қўйди.

Президентимиз ва халқимиз томонидан кечирилган шахслар ўз оиласига ва жамиятга қайтиб, бундан буён мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишига, яратилган ушбу имкониятдан тегишли хулоса чиқаришига ишончимиз комил. Чунки бу инсонларга ҳукуматимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади.

Сағиндиқ Турманов,

O'zLiDeP Қорақалпоғистон

Республика Кенгаши раиси

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    294
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хожаниязова Гулхатича2019-05-31 12:29:55

Юрбошимиз омон булсин


Хожаниязова Гулхатича2019-05-31 12:28:12

Бу инсонпарварлик ва олийжаноблик учун президентимизга мингдан минг рахмат айтишни хохлардим. Инсон дунега келар экан тинч осмонимизга,тан соглигимизга умуман айтган Узбекистондек тинч юртда тугилганига шукироналик келтириши лозим.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2019-05-31 08:51:34

Бу маколада хакикатдан хам оччик хакикат суз этилган. Очик осмон, тинч ва фарован замоннинг кадр кимматини хар бир элим, юртим деган инсон хис килиши ва абайлаши лозим. Шунки у бизнинг энг катта бойлигмимз. Рамазон ойида хайрли ишларни амалга оширишда бош булган хурматли юртбошимиз сог омон булишини тилаймиз. Узга юртда юрганлар - уз юртининг ота онасининг якин кариндошларию ёру биродарларининг, тинч замонимизнинг, мусаффо хавомизнинг канчолик азиз эканлигини яна бир бор хис килди албатта. Уз ватанини севмаган инсон хеч кимга хам яхшилик тилашмайди. Хар биримиз мустаккил она ватанимизни кадр кимматига етиб яшайлик азизилар.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+