М.Қаландарова “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Дўстлик туман босқичи ғолиби бўлди

03.06.2019, 15:33

М.Қаландарова “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Дўстлик туман босқичи ғолиби бўлди

O‘zLiDeP Дўстлик туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Мамлакатимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, фермер ва тадбиркор аёллар сафини янада кенгайтириш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган танловда энг фаол ишбилармон ва тадбиркор хотин-қизлар иштирок этди.

Ҳакамлар ҳайъати танлов иштирокчиларининг инновацион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишдаги фаоллиги, замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринлари яратгани, экспортбоп ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқараётгани каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратди.

Якуний хулосаларга кўра, “Манас чеварлари” МЧЖ раҳбари Матлуба Қаландарованинг фаолияти эътироф этилиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма берилди.  М.Қаландарова маҳалладаги 20 нафар хотин-қизни иш билан таъминлаган. Унинг раҳбарлигида ишлаб чиқарилаётган 20 турдан ортиқ  маҳсулотлар ички бозорда жуда харидоргир.

“Юртимизда ишлайман, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман, деган киши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Албатта, тадбиркор бўлиш осон эмас. Ҳар қадамда ўқиб-ўрганишга, замон билан ҳамнафас бўлишга, ўзинг қўл урган соҳанинг сир-асрорларини ўрганишингга тўғри келади. Айниқса, тикувчилик билан шуғулланаман деган аёллар, соғлом рақобатга тайёр бўлиши, истеъмолчилар талабини ва эҳтиёжларини қунт билан ўрганиши керак”, – дейди М.Қаландарова.

Маълумот учун, тадбиркор 2018 йилда тикувчилик цехини очишдан аввал, соҳага оид янгиликлар, қонун ҳужжатлари билан танишган. Бозор талабларини ўрганиб чиққан. “Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасидаги бунёдкорлик ишлари эса унинг бизнес-режасини амалга оширишда  қўл келган.

                                      Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши 

матбуот котиби

  • Кўрилди
    330
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+