«Ойлик маоши менга маъқул» – ҳазорасплик аёл депутат кўмагида ишли бўлди

14.06.2019, 12:15

«Ойлик маоши менга маъқул» – ҳазорасплик аёл депутат кўмагида ишли бўлди

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Зебинисо Каримова Ҳазорасп туманининг “Амударё” маҳалласида  сайёр қабул ўтказди.

Учрашувда Электр тармоқлари корхонаси, туман Бандликка кўмаклашиш маркази, “Амударё” МФЙ раиси ва фаоллари иштирок этди.

Халқ вакили учрашувда шу кунгача ҳудуд муаммоларини ҳал қилиш бўйича амалга оширган ишлари, тегишли ташкилотларга юборган депутатлик сўровлари ҳамда уларнинг бажарилиши юзасидан ҳисобот берди.

Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан мактабгача таълим муассасаси зарурлиги, ичимлик суви муаммоси, кўчаларни таъмирлаш, хусусан ички йўлларни тунги ёритувчи чироқлар билан таъминлаш, ишга жойлашиш бўйича муаммолар кўтарилди.

Ўрганилган муаммоларнинг кўпчилиги депутат ва мутасаддилар кўмагида жойида ҳал қилинди.

Жумладан, Амударё маҳалласида яшовчи аёллар иш сўраб мурожаат қилишди. Улардан Насиба Рўзимова, Маҳбуба Қўчқарова ва Нигора Саидхасановалар шу ернинг ўзида депутат З.Каримова ва туман Бандликка кўмаклашиш маркази инспектори Д.Анязовлар томонидан туман Ободонлаштириш бўлимига жамоатчилик ишларига қўйилди.

– Кўп йилдан бери бола парвариши сабаб уйда эдим. Иш сўраб борган ташкилотлар дипломим йўқлиги сабабли мени ишга олишмади. Бугун депутатимиздан миннатдорман. Мени ободонлаштириш бўлимига ишга жойлашишимга кўмаклашди. Ойлик маоши ҳам менга маъқул, - дейди фуқаро Маҳбуба Қўчқарова. 

Шунингдек, маҳалладаги яна 5 нафар аёлларимиз уйларида чорвачилик қилиш истагини билдириб, “Хар бир оила тадбиркор” Давлат дастури асосида имтиёзли кредит олишда қийналаётганини айтиб қилган мурожаатлари ҳам депутат томонидан ижобий ҳал қилинди. Икки кун ичида депутат кўмагида ушбу аёлларнинг ҳужжатлари расмийлаштирилиб, “Агробанк” АТБ Ҳазорасп филиалига тақдим қилинди ва Насиба Рўзимова, Мухайё Рахимоваларг, Дилфуза Қурбонова, Рохила Айитбоеваларга чорва моллари олиб берилди.

Амударё маҳалласида яшовчи фуқаро Рўзимова Насиба Фаровон ҳаёт кўчасидаги 206 та хонадонга ўтказилган электр энергия симларининг носозлиги туфайли маҳаллага янги трансформатор ва сим ёғочлар ўрнатиб, электр симларини янгилаш зарурлиги бўйича қилган мурожаатини депутат Зебинисо Каримова тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юбориш орқали амалий ёрдам беришини айтди. Қолган муаммоли масалалар ҳам шу куннинг ўзида мутасаддилар билан ҳамкорликда депутатлик назоратига олинди ва галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Таъкидлаш жоизки, халқ вакили Зебинисо Каримова депутатлик фаолиятини жорий йилнинг январ ойида  маҳаллий кенгаш депутатлигига бўлиб ўтган қайта сайловда ўзининг ташаббускорлиги билан 1-Тошсоқа оқгуридан O‘zLiDeP депутатлигига сайланган. 

 Нилуфар Джаббарова,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1770
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+