Пахтачилик тармоғимиз янада ривожланади

18.12.2017, 18:12

Пахтачилик тармоғимиз янада ривожланади

Яқинда Президентимиз “Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги  яна бир муҳим қарорни имзолади. Бундан фермер хўжалик раҳбари ҳамда депутат сифатида жуда қувондим. Ушбу қарор туманимиз ва  вилоятимиз фермерларининг айрим муаммоларига ечим топишда дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Таъкидлашим керакки, Ўзбекистон азалдан ўзининг оқ олтини – пахтаси билан жахонга машҳур. Ривожланган мамлакатлар ўзбек пахтасини етиштириш ва қайта тайёрлашга жуда катта қизиқиш билдиришади. Мен ҳам 1994 йилдан бери Янгибозор тумани “Хушнуд” фермер хўжалигимда пахтачилик ва буғдойчилик билан шуғулланаман. Дастлаб оила аъзоларимиз билан иш бошлаган бўлсак, ҳозирда сафимиз 27 нафарга кўпайди. Кўп тармоқли фермер хўжалигимизда чорвачилик, пиллачилик, узумчилик, сабзавотчиликни ҳам йўлга қўйганмиз. Юртбошимизнинг балиқчилик соҳасини ривожлантириш бўйича чиқарган қарорлари асосида яқинда имтиёзли кредит олдик ва балиқчилик тармоғини ҳам ишга тушириш арафасидамиз.

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда биз, депутатлар ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини жойларда халқ билан учрашувлар ўтказиб тарғиб қилиб келмоқдамиз.

 Салия  МАТЯҚУБОВА,

Халқ депутатлари Хоразм вилоят

Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1602
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+