Қуролли Кучлар aкадемиясида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди

29.08.2019, 18:24

Қуролли Кучлар aкадемиясида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари aкадемиясида Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида байрам тадбири ташкил этди.

Унда “Мудофаа тўғрисида”ги, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунлар, Сайлов кодекси, Солиқ кодекси (янги таҳрири) ва бошқа қонун ҳужжатлари доирасида бўлиб ўтган савол-жавоблар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

 Тадбир давомида сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Адҳам Шодмонов, Ойбек Жумаев, Расул Кушербаев, Ўткир Турсунов ва академиянинг профессор ўқитувчилари мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан барча жабҳаларда, айниқса, Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ўз самарасини бераётганини алоҳида таъкидладилар.    

Эътиборли жиҳати, академия курсантлари томонидан Қонунчилик палатасида қабул қилинаётган қонунларнинг тартиб-таомиллари, бунда халқаро ва МДҲ давлатлари тажрибасига қай даражада таянилиши, жорий йилда ўтказиладиган сайловлар жараёнига сиёсий партияларнинг, хусусан O‘zLiDePнинг қай даражада тайёргарлик кўраётгани, партиялар ўртасидаги рақобат муҳити, бундай муҳим жараёнларда ҳарбийларнинг иштироки билан боғлиқ берилган саволларга депутатлар атрофлича жавоб беришди.

Тадбир сўнггида фаол курсантларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    881
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+