Жорий йилда Наманганда 1900 нафардан ортиқ хотин-қиз ишли бўлди

07.09.2019, 18:08

Жорий йилда Наманганда 1900 нафардан ортиқ хотин-қиз ишли бўлди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Учқўрғон туманида “Мустақиллик – аёллар тадбиркорлигига мустаҳкам йўл” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Унда партия вилоят Кенгаши, вилоят ҳокимлиги ва хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, тажрибали тадбиркорлар ҳамда ўз бизнесини бошламоқчи бўлган хотин-қизлар қатнашди.

Тадбирда вилоят Адлия бошқармаси, Солиқ ва солиққа тортиш инспекцияси масъул ходимлари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳияти, бизнесни юритиш йўл-йўриқлари, тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, солиқ қонунчилиги ва имтиёзлари ҳақида кенгроқ маълумотлар берилди. 

“Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш борасида партия билан ҳамкорликда иш олиб боряпмиз, – дейди Учқўрғон туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси О.Мадраҳимова. – Бу жараёнда  асосий эътиборни аёлларни тадбиркорликка жалб қилишга қаратяпмиз. Айни шу мақсадда хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш фонди” ресурсидан 2019 йил учун 600 млн маблағ ажратилди”.

Унинг қўшимча қилишича, бу маблағлар аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун сарф этилган. Шунингдек, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида салмоқли натижаларга эришилиб, бунинг натижасида 1900 нафардан ортиқ аёллар доимий иш жойига эга бўлган.

Тадбир сўнггида партия дастурий ғояларини тарғиб этишда фаол иштирок этган лидер аёлларга O‘zLiDePнинг эсдалик ва ташаккурномалари топширилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    837
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+