“Keng Makon” МЧЖда OʻzLiDeP қуйи бўғини тузилди
13.09.2019, 17:24
OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Т.Назаров бошчилигидаги бир гуруҳ партия вакиллари Олмазор туманидаги “Keng Makon” МЧЖда бўлиб, ишчи-ходимлар билан учрашди.
Учрашув давомида партия вакиллари томонидан “Keng Makon” МЧЖ ва “Агрегат заводи” акциядорлик жамияти ходимларига партия тарихи, мақсад ва вазифалари, партиявий лойиҳалар ҳақида йиғилганларга кенгроқ маълумотлар берилди.
Йиғилишда OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Т.Назаров сўнгги уч йилда мамлакатимизда тадбиркорлар, ишбилармонларнинг манфаатларини ҳимоялаш ва эртанги кунини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини айтиб, бу борада партия томонидан олиб борилаётган амалий ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
Учрашув сўнггида корхона қошида OʻzLiDeP бошланғич партия ташкилоти тузилиб, партия сафига янги қабул қилинган ишчи-ходимларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.
OʻzLiDeP Тошкент шаҳар
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг