O‘zLiDeP фракцияси аъзоси сайловчилар билан учрашди

17.09.2019, 17:43

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси сайловчилар  билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси З.Ханиязов халқ билан мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган муаммоларга ечим топиш мақсадида Қўнғирот туманига борди.     

Халқ вакили дастлаб ҳудуддаги 56-сонли умумий ўрта таълим мактабида таълим олаётган ўқувчилар билан учрашди. Суҳбат ва мулоқотлар давомида ўқувчи-ёшлар муассасада яратилган шароитлардан мамнун эканликларини айтиб, Она ватани, ота-она ва устозлари ишончини оқлашга ҳаракат қилишларини билдирдилар.  

Ўз навбатида, депутат ҳам бугунги кунда мамлакатимизда таълим соҳасини ривожлантириш борасида қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг аҳамияти, янги “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида ўқувчиларга батафсил маълумотлар берди.

Учрашувда халқ вакили мактаб кутубхонасига 20га яқин жаҳон адабиётининг дурдона асарларини туҳфа этди. 

Шундан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати З.Ханиязов тумандаги “Устюрт текстил” тикув цехи фаолияти билан танишди, бу ерда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни кўздан кечирди, ишчи-ходимлар билан суҳбатлашди.

 Корхона раҳбари Г.Базарбаеванинг айтишича, бугун бу ерда махсус формалар, турли кийим-кечаклар буюртма асосида тайёрланади. 30 нафар хотин-қиз томонидан тайёрланаётган маҳсулотлар эса ички бозорда харидоргир.

Суҳбат ва мулоқотлар давомида халқ вакили бу каби корхоналарни кўпайтириш, маҳсулотни экспорт қилиш зарурлигини таъкидлади. Тикувчилар билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади.

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    944
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+