“Сен бизни танла!” шиори остида O‘zLiDeP акцияси ўтказилди

19.09.2019, 14:26

“Сен бизни танла!” шиори остида O‘zLiDeP акцияси ўтказилди

O‘zLiDeP Сайловолди дастури лойиҳасини халқ орасида кенг муҳокама қилиб олиш, сайловларга тайёргарлик кўриш ва муносиб иштирок этишни ташкил этиш мақсадида Наманган вилоятида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.

Норин туманида “Сен бизни танла!” шиори остида ўтказилган акция аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида партия дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб этишга қаратилди.

- Бугунги тадбирда бу йил ўтказиладиган сайловлар олдидан O‘zLiDePнинг  ўз олдига қўйган аниқ мақсад ва вазифалари ҳақида кенг қамровли тушунчаларга эга бўлдим, – дейди Лолахон Якубова. – Партия сайловолди дастури билан танишиб чиқдим. Дастур халқчил, аҳоли учун тушунарли бўлиб, энг асосийси халқ манфаатларига хизмат қилиш бош ғоя сифатида белгилаб олингани менга жуда маъқул келди. Шу билан бирга партия аъзолигига ҳам қабул қилиндим. Партия аъзоси сифатида туманимизда партия тарафдорларини сонини янада кўпайишига, бўлажак сайловларда муносиб иштирок этишини таъминлашга ўз ҳиссамни қўшишни мақсад қилдим.

Акция давомида 50 дан ортиқ аҳоли вакиллари O‘zLiDeP сафига қўшилиш истагини билдиришди.

Акция якунида истеъдодли ёш хонандалар томонидан ижро этилган шўх куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача завқ бағишлаб, тадбир иштирокчиларига хуш кайфият улашди.

Иброҳим САТТАРОВ

O‘zLiDeP Наманган

вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    825
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+