Депутатга фидойилик, юрт, халқ учун ёниб меҳнат қилиш ярашади

20.12.2017, 12:39

Депутатга фидойилик, юрт, халқ учун ёниб меҳнат қилиш ярашади

Бугун Балиқчи туманидаги 8-Олчазор сайловчилари Манзурахон Жўраевани депутатликка танлаб адашмаганликларини эътироф этадилар. Ишончли вакил аҳоли билан доимий алоқада, уларнинг дарду-ташвишларига шерик, кўмагини аямайди.

- Гулчилик фаолияти билан шуғулланаётганимга 2 йилдан зиёд вақт бўлди, - дейди Янги ҳаёт кўчасида яшовчи Одинахон Умурзақова. – Ҳозирда фаолиятимни кенгайтириб, ҳовлимиздаги томорқада иссиқхона ташкил қилмоқчи бўлдим. Депутат бу борада имтиёзли кредит олишимга кўмаклашмоқда.

Сайлов округининг Садоқат кўчасида тоза ичимлик суви йўқ. Янги барпо бўлган Олчазор-1 маҳалласига эса электр трансформатор керак, сайлов округининг 20 нафар кам таъминланган оилалар аъзолари биометрик паспорт олишда қийналишяпти. Муаммоларнинг барчасига депутат жуда катта масъулият билан ёндашди. Бугун биометрик паспорт олган фуқаролар ҳам, чироғи ўчмаётган Олчазор-1 маҳалласи аҳли ҳам, тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлаётган Садоқат кўчаси хонадонлари ҳам депутат ёрдамини тўлиб-тошиб гапиришади. Айниқса, М. Жўреванинг ташаббуси билан Олчазор маҳалласидаги 35 нафар ишсиз ёшлар бандлиги таъминланганлиги, уларни тадбиркорликка йўналтирилганини алоҳида қайд этиш лозим.

Депутатга мана шундай фидойилик, юрт, халқ учун ёниб меҳнат қилиш ярашади.

Зилола РАҲМОНОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1669
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+