OʻzLiDeP аҳолига Президент фармони моҳиятини тушунтирди

20.09.2019, 10:14

OʻzLiDeP аҳолига Президент фармони моҳиятини тушунтирди

OʻzLiDeP Миробод туман Кенгаши Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрдаги “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини  кучайтириш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказди.

Унда халқ депутатлари туман Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, бошланғич партия ташкилоти раислари, партия фаоллари ҳамда журналистлар иштирок этди.

Қайд этилганидек, кейинги йилларда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган комплекс чора-тадбирлар натижасида тадбиркорлик субъектлари сонини янада кўпайтириш ҳамда улар томонидан истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар турларини кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

– Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, – дейди халқ вакили, OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Якубжон Якубов. – Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган мазкур фармон эса бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиради.

Тадбирда сўз олган А.Маманазаров ва бошқалар ушбу фармоннинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, унда белгилаб қўйилган вазифалар ҳақида сўз юритишди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олишди.

 OʻzLiDeP Тошкент шаҳар

 Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    228
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+