O‘zLiDeP депутати жамоат транспортини хусусий секторга топшириш таклифи билан чиқди

21.09.2019, 12:13

O‘zLiDeP депутати жамоат транспортини хусусий секторга топшириш таклифи билан чиқди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Расул Кушербаев ўзининг телеграмдаги каналидаа жамоат транспортларини хусусий секторга топшириш кераклиги борасида таклиф билан чиққан.

“Транспорт ташкилотларининг молиявий қарздорлигини давлат бюджетидан қоплаш ҳозирги иқтисодиётимизнинг ўзини оқламайдиган "боқиманда" бошқарув инструментларидан бири бўлса керак. Бу туришда жамоат транспорти нархини ошириш масаласи қайта-қайта қўйилиши ва буни давлатнинг қўли билан амалга оширилиши табийки одамларда эътироз пайдо қилади: қара бозор шароити эмас, давлат ўзи ошираяпти, дегандек.

Шунинг учун бу соҳани тўлиқ хусусий секторга топшириш ва бунда давлат иштирокини солиқларнинг ўз вақтида тўланишини таъминлаш билан чеклаш зарур. Реал рақобат муҳити талаб ва таклифга асосан нархни белгилаши керак. Аслида бюджетга пул келтириш лозим бўлган соҳа аксинча бюджетдан пул олаверса, бу туришда ривожланиш, рақобат, сифат бўладими?

O‘zLiDeP сайловолди платформаси доирасида мазкур масалага алоҳида ёндошиши ва жамоат транспортлари орқали хизмат кўрсатиш соҳасини тўлиқ хусусий секторга ўтказишга эришиши керак. Ишонаманки, бу ўзини оқлайдиган тизим.”,  деб ёзади Расул Кушербаев.

  • Кўрилди
    940
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+