Сайлов кампанияси: сиёсий партиялар учун энг масъулиятли жараён

24.09.2019, 17:31

Сайлов кампанияси: сиёсий партиялар учун энг масъулиятли жараён

Маълумки, жорий йилнинг 20 сентябрь куни Марказий сайлов комиссияси томонидан шу йилнинг 22 декабрида Парламент ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар ўтказилиши эълон қилинди. Мазкур муҳим сиёсий тадбирга Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Фарғона вилояти Кенгаши томонидан ҳам катта ҳозирлик кўрилмоқда.
Ушбу сайлов ҳар бир сиёсий партия олдига жуда катта масъулият юклайди. Жумладан, сиёсий партиянинг сайловда мувафақиятли иштирок этиши кўп жиҳатдан сайловолди кампаниясини самарали ташкил этиш билан боғлиқ. Бунда сайловолди ташвиқоти ниҳоятда муҳим жараён ҳисобланади. Депутатликка номзодларнинг шахси, билими ва салоҳиятини сайловчилар олдида тўла намоён этиш, илгари сурилаётган дастурларнинг мазмун-моҳияти билан аҳолини яқиндан таништириш, шунингдек, сайловчиларнинг сиёсий куч учун овоз беришга даъват этиш катта масъулият талаб этади. 

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ушбу масалалар юзасидан ўзининг фаолиятини очиқлик, ошкоралик ва қонунийлик асосида олиб бормоқда. Айниқса, Президентимиз томонидан илгари сурилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республтикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

Шунингдек, ҳозирда ҳудудий партия ташкилотлари томонидан жойларда сайловчилар билан ўтказиладиган учрашувларда тарғибот ишларининг самарадорлигини оширишда кўпроқ интерактив ва сиёсий технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилди.

Ҳудудий партия ташкилотларидан имзо варақаларини қабул қилиш ва уларни Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитасига тақдим этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва сайловларни ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгашининг сайловолди штаби тузилди. 

Давлатимиз раҳбари жорий йил 22 август куни мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашганларида “Ҳар қандай сиёсий партия замон билан ҳамнафас бўлиб, унинг ўткир талабларига жавоб берган тақдирдагина сиёсий куч сифатида яшай олади”, деб таъкидладилар. Албатта, сиёсий партиялар сиёсий куч сифатида ўз қудратини сайловларда яна бир бор намоён этади. 

Бўлажак сайловлар мустақил Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар чуқурлашган, аҳолининг ҳуқуқий ва сиёсий фаоллиги ошган бир шароитда ўтказилмоқда. Жорий йилда янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Сайлов тўғрисидаги кодекснинг қабул қилиниши ҳам бу йилги сайловларнинг демократик тамойиллар асосида ўтишига хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Истиқлол йилларида мамлакатимизнинг сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари изчил равишда ривожланиш йўлини босиб ўтди. Юртимизда жамият ҳаётининг либераллаштирилиши ва модернизация қилиниши натижасида энг юксак демократик талабларга жавоб берадиган замонавий сайлов тизими яратилди. Сайловларнинг умумэътироф этилган халқаро нормалар ва принципларга мос, фуқароларнинг хоҳиш-иродасини эркин билдириши кафолатларини, ҳар бир инсоннинг давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига эркин сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини таъминлайдиган самарали норматив-ҳуқуқий базаси шакллантирилгани сайлов демократия кўзгуси эканлигидан далолатдир.

Юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда демократик ислоҳотлар изчил ва босқичма-босқич амалга оширилаётган бугунги кунда партиямиз ўз дастурий вазифаларидан келиб чиқиб, бу йилги сайловда ҳам муносиб қатнашишга ҳаракат қиламиз! Зеро, биргаликда биз кучмиз!

Аброр ОТАБОЕВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

Мафкуравий ташвиқот-тарғибот

ишлари бўлими мудири

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    1325
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+