Партия Самарқанд вилоят Кенгаши конференциясига делегатлар сайланди

16.10.2019, 14:33

Партия Самарқанд вилоят Кенгаши конференциясига делегатлар сайланди

O‘zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгашининг навбатдаги XI ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда партия туман ташкилотининг 5 йиллик фаолияти таҳлил қилинди.

Йиғилишда партия Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси Фармон Очилов сўзга чиқиб, кейинги йилларда тадбиркорликни ривожлантириш, аёллар бандлигини таъминлаш, ёшларни касбга йўналтириш, янги ишчи ўринларини яратиш борасида партия томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида гапирди.

Ф.Очиловнинг айтишича, бугунги кунда шаҳардаги 142 та бошланғич партия ташкилоти қарийб 8414 нафар тарафдорларимизни ўз сафига бирлаштирган.

Конференцияда шунингдек, халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг 2015-2019 йиллардаги фаолияти таҳлил қилинди, партия шаҳар Кенгаши назорат-тафтиш комиссиясининг ўтган даврдаги фаолияти бўйича ҳисоботи тингланди.

Йиғилишда партия Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги ҳисобот-сайлов  Конференциясига Самарқанд шаҳридан 11 нафар делегатлар сайланди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати 

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1199
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+