Минтақавий иқтисодий интеграция жараёнларида Ўзбекистон манфаатлари

19.10.2019, 15:50

Минтақавий иқтисодий интеграция жараёнларида Ўзбекистон манфаатлари

O‘zLiDeP мамлакатимизнинг умумэътироф этилган халқаро меъёрлар ва тамойилларга содиқлик, тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, ҳарбий-сиёсий иттифоқлар, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, юзага келадиган низо ва зиддиятларни фақат тинч, сиёсий йўл билан тартибга солиш каби фундаментал тамойилларга асосланган ташқи сиёсат тарафдоридир.

Биз БМТ, ШҲТ, МДҲ, ИҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар билан фаол ҳамкорлик қилиш Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига  жавоб беради, деб ҳисоблаймиз. Бунда Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Халқаро валюта жамғармаси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки сингари халқаро халқаро иқтисодий ва молиявий-банк тузилмалари билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари алоҳида эътибор марказида бўлмоғи лозим.  

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш эҳтимоли борлиги мавзуси кенг жамоатчилик ва мамлакатимиз эксперт доиралари орасида энг фаол муҳокама қилинаётган долзарб масалалардан  бирига айланди. Шундан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимиз фуқароларининг фикри учун партиялараро рақобатнинг кучайган ҳамда  партия фаоллари томонидан аниқ позицияни аниқлашнинг долзарблиги  шароитида 2019 йил 18 октябрда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида “Минтақавий иқтисодий интеграция жараёнларида (Евроосиё иқтисодий иттифоқида) Ўзбекистон манфаатлари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир иштирокчилари, жумладан O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро  тадқиқотлар институти, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Банк-молия академияси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари, мустаыил экспертлар, экспортёр тадбиркорлар ва фермерлар, журналистлар республикамизнинг манфаатларидан келиб чиқиб, минтақавий интеграция бирлашмасига қўшилиш оқибатларини ҳар томонлама таҳлил қилдилар. Шунингдек, ЕОИИ мисолида ушбу  бирлашмага қўшилишнинг ижобий ва салбий  томонлари, унинг мамлакатимиз маҳсулот бозори, ЕОИИ га аъзо мамлакатлар, энг аввало, Россия ва Қозоғистон бозоридан тенг ҳуқуқли фойдалана олиши, экспорт қилувчилар фаолияти, ишлаб чиқарувчиларнинг афзалликлари баланси, ҳориждаги меҳнат мигрантларининг аҳволига кўрсатадиган таъсири кўриб чиқилди.

Давра суҳбатининг энг муҳим жиҳатларидан бири экспортёр тадбиркор ва фермерлар учун ўзига хос муҳокама майдончаси бўлди. Бу ерда тадбиркорлар ўз саволларига жавоб олиш билан бирга ташқи сиёсий фаолият, унинг мамлакатимиз ишбилармонлик муҳитига кўрсатадиган таъсири хусусида ўз фикрларини билдириш имконига ҳам эга бўлдилар.

“Халқаро иқтисодий интеграция  жараёнлари: таҳлил ва хулосалар”, “Евро Осиё иқтисодий иттифоқи ва Ўзбекистон манфаатлари”, “Халқаро иқтисодий интеграция: иқтисодий ва сиёсий манфаатлар кесишмаси” ва бошқа шу каби мавзулардаги маърузаларда глобализация  жараёнлари  Ўзбекистон Республикасининг  ташқи сиёсатини янгилашини талаб этиши қайд этилди.

Кўпроқ  очиқ, прагматик, оқилона ва камроқ сиёсийлаштириш ва идеаллаштириш ўзининг миллий манфаатларидан воз кечиш дегани эмаслиги, бундай ташкилотлрга муносабат масаласини сайловолди пиарига айлантириш тўғри позицияни белгилаб олишга фақат халақит бериши мумкинлиги таъкидланди.

Давра суҳбати давомида Ўзбекистон ўз ривожланишининг янги босқичига дадил кўтарилгани таъкидланди. Тараққиётга эришиш эса, - мамлакатни янги, ривожланишнинг янада юқори даражага кўтариш, аҳолининг яшаш даражасини тубдан яхшилаш деганидир.

Тадбирда партия авваламбор, ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий тузилмалар, мамлакатимизнинг дипломатик ваколатхоналарининг фаолиятларини юртимизга хорижий инвестицияларнинг жалб қилиниши, хорижий мамлакатларда  ўзбек миллий брендини, миллий маҳсулотларимиз экспортини  ривожлантиришидан келиб чиққан ҳолда баҳолаб бориши қайд этилди.

Мамлакатнинг турли минтақавий ташкилотларга қўшилишидан келиб чиқиши ижобий ва саблий томонлари борасида  мамлакатимиздаги экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорлар ва фермерлар фикрини ўрганишни давом эттиришга келишиб олинди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    2509
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+