Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!

21.11.2019, 18:13

Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!

“Давлат ҳам, ислоҳотлар ҳам, аввало, инсонга хизмат қилиши керак”. OʻzLiDeP айни кунларда ана шу ғоя билан ўртага чиқмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда партия халқ билан бирга бўлиш, халқ дардини эшитиш ва муаммоларни биргаликда ҳал этиш, уларнинг муаммосини ўзининг муаммоси деб билиб янгича форматда тарғибот тадбирларини ўтказиб келаётир. 

“Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остидаги сайловолди тарғибот тадбирининг навбатдагиси OʻzLiDeP Бўка туман Кенгаши томонидан туман маданият саройида ташкил этилди.

Тадбирда сўз олган партия фаоллари бўлажак сайловлар бутунлай янгича муҳитда, янгича ҳуқуқий шароитда ўтишини айтиб, партиянинг янги сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ҳақида йиғилганларга кенгроқ маълумотлар берди.

“Партиямиз миллий қонунчилигимиз ва халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда маҳаллий тадбиркорлар ва инвесторлар учун тушунарли бўлган ягона Инвестиция ва Тадбиркорлик кодексларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ғоясини илгари сурмоқда. Партия сиёсий платформасида ўз аксини топаётган масалалардан бири 2020 – 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш (сервис) иқтисодиётини ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқишдир”, – дейди O‘zLiDeP Бўка туман Кенгаши раиси С.Валиев.

Тадбирда машҳур эстрада хонандаларининг чиқишлари йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1308
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+