Сирдарёда “Биргаликда биз кучмиз!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

02.12.2019, 16:38

Сирдарёда “Биргаликда биз кучмиз!” шиори  остида тарғибот тадбири ўтказилди

Сирдарёда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. 7-Деҳқонобод сайлов округидан вилоят Кенгаши депутатлигига номзод Улуғбек Сотиболдиев сайловчилар билан учрашди.

“Партиямиз сайловолди дастурида “... давлат иқтисодий сиёсати самарасининг бош мезони – мамлакат рақобатбардошлиги, фуқаролар ҳаёти сифати, оилалар фаровонлигининг изчил ва жадал юксалиши, деб биламиз”, – деган олийжаноб ғоя илгари сурилган, –дейди У.Сотиболдиев. –Биз хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш,  янги иш ўринлари яратиш, халқимизнинг бугунги кундан ўзини бахтли ҳис қилиб яшаши тарафдоримиз”.

Шу куни 6-Пахтакор сайлов округидан туман кенгаши депутатлигига номзод А.Султонов, 4-Т.Аҳмедов сайлов округидан номзод А.Мусулманкуловлар ҳам йиғилганларга ўз сайловолди дастурлари ҳақида маълумот берди.

Учрашувда сайловчиларни қизиқтирган барча саволларга депутатликка номзодлар атрофлича жавоб қайтарди.                            

 Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    837
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+