Биз спорт ва санъатни биргаликда ривожлантирамиз
10.12.2019, 16:00
Шаҳрихонда “Биз спорт ва санъатни биргаликда ривожлантирамиз” шиори остида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.
O‘zLiDeP Шаҳрихон туман Кенгаши ташаббуси билан ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказиш мақсадида ташкил этилган мазкур спорт мусобақаси иштирокчилари ғолиблик учун астойдил ҳаракат қилдилар.
“Тумандаги “Ваҳим” ва “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшлари вакилларидан иборат жамоаларнинг муросасиз ўйинлари майдонда кескин курашларга бой бўлди, – дейди партия туман Кенгаши раиси Қаҳрамон Саримсақов. – Эпчиллик, ташаббускорлик, бирдамлик билан ҳаракат қилган “Наврўз” жамоаси бош совринни қўлга киритди”.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга партия туман кенгашининг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Шавкатбек ОТАБОЕВ,
O‘zLiDeP Шаҳрихон туман
Кенгаши аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинмоқда
09.05.2024, 16:19
-
Сабр-бардош ва фидойилик тимсоли
09.05.2024, 13:21
-
Хитой элчиси билан учрашув
08.05.2024, 19:36
-
O‘zLiDeP делегацияси Хитойга жўнаб кетди
08.05.2024, 19:31
-
Ангреннинг энг фаол ишбилармони аниқланди
07.05.2024, 16:52
Фикрингизни қолдиринг