Сайловчилар кўтарган муаммони O‘zLiDeP номзодлари ҳал этишди

10.12.2019, 16:26

Сайловчилар кўтарган муаммони O‘zLiDeP номзодлари ҳал этишди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Марҳабо Чўлиева сайловчилар билан учрашди.

Учрашувда депутатликка номзод М.Чўлиева партия сайловолди дастури ва ўзининг сайловолди дастури юзасидан иштирокчиларга  батафсил маълумотлар берди.

Мулоқотлар давомида сайловчилар томонидан бир қатор муаммолар ўртага ташланди. Фуқароларнинг айтишича, ноябрь ойининг охирида об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида ҳудуддаги трансформаторларнинг ортиқча юкланиши эвазига ишдан чиққан. Шу сабабли бир неча кундан буён маҳаллада чироқ йўқ.

Ушбу ҳолатни атрофлича ўрганган депутатликка номзод М.Чўлиева шу куннинг ўзида амалий ишларга киришди. Халқ депутатлари  Пастдарғом туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи билан биргаликда муаммони бартараф этиш чораларини кўрди. Эътиборлиси, партия вакиллари аралашгач, муаммо ҳал бўлди.

“Бугун O'zLiDeP амалий ишлар партияси эканлигига яна бир бор амин бўлдим. Партиядан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзоднинг маҳалламизга ташрифи айни муддао бўлди. Сабаби улар партия депутатлари кўмагида тегишли ташкилотларга чиқиб, анчадан буён бизни қийнаб келаётган муаммони ҳал этишга эришди. Бизни ҳам дардимизни эшитадиган ва ёрдам берадиган инсонлар борлигидан руҳландим. Энди бўлажак сайловларда O'zLiDeP номзодларига овоз бераман”, – дейди Ж.Жабборов.

Шу куни Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан халқ депутатлари Пастдарғом туман кенгаши депутатлигига номзод Толибжон Мирзаев ҳам сайловчилар билан учрашди.

O'zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1281
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+