O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов деҳқонободлик сайловчилар билан учрашди

13.12.2019, 14:41

O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов деҳқонободлик сайловчилар билан учрашди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, 136-Деҳқонобод сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод А.Хаитов деҳқонободлик сайловчилар билан учрашди.

Дастлаб, депутатликка номзод А.Хаитовнинг ишончли вакили И.Турсунов йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирди.

Дастурда ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни яхшилаш,  бизнес юритишни олис истиқболга мўлжалланган имкониятини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш ва либераллаштиришдек муҳим вазифалар ўрин олган. Улар мамлакатимизда соҳада юзага келаётган муаммоларни ҳал этишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Самимий руҳда ўтган учрашувда сайловчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

“Туманимизда партиямиз аъзолари сафи йил сайин кенгайиб бормоқда. Демак, партиямиз ғоялари аҳолига, одамларга маъқул келяпти. Партия ташкилотлари, депутатлар амалга ошираётган ташаббуслар электорат манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим восита бўлмоқда. Шу боис, биз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод А.Хаитовнинг дастурида илгари сурилаётган ғояларни қўллаб-қувватлаймиз”, –  дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири. 

Учрашув сўнгида ишончли вакил сайловчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди ва уларни бўлажак сайловларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси номзодларини қўллаб-қувватлашга чақирди.

 O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1644
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+